Ушбу автобуслар шаҳар йўналишларига жойлаштирилиб, аҳолига замонавий, хавфсиз ва қулай транспорт хизмати кўрсатишни мақсад қилган.
Шунингдек, шаҳар транспорт бош режасига мувофиқ, келгусида 7 та йўналишда жами 95 та автобус қатновини йўлга қўйиш режалаштирилган бўлиб, бу жараён «ОЛМАЛИҚ TRANS SERVIS» МЧЖ томонидан босқичма-босқич амалга оширилади.








