OLMALIQ HAYOTI
Image default
Янгиликлар

ОЛМАЛИҚДА ЯНГИ МЕҲМОНХОНА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Жумладан, 3 сентябрь куни шаҳримизда 33 ўринли 17 та хонадан иборат бўлган «Осиё» номли меҳмонхонанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев иштирок этиб, тадбиркорга илиқ тилакларини билдирди.
2 млрд сўмлик ушбу лойиҳанинг 1-босқичи ишга тушиши билан 6 та янги иш ўрни яратилди. Келгусида иш ўринлари 50 тага етказилиши белгиланган.

Жорий йилнинг 19 август куни “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, 2026 йилдан Туризмни ривожлантириш дастури жорий этилади.
Олиб борилаётган мазкур ислоҳотлар самараси ўлароқ бугунги кунда шаҳримизда ҳам меҳмонхона хизматлар сони ошиб бормоқда.

МАВЗУГА ОИД

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ИНКУБАЦИЯ ВА АКСЕЛЕРАЦИЯ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

admin

ОКМК ҳаётидан

admin

«МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП»ДАВОМ ЭТМОҚДА

admin

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАНЛАР УЧУН ИМКОНИЯТ

admin