1 сентябрь куни “Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги иккинчи мавсуми доирасида лойиҳаларга овоз бериш жараёни ўз ниҳоясига етди. Бу галги мавсумда мамлакатимиз бўйлаб 11 миллиондан ортиқ фуқаро овоз берди. Якуний натижаларга кўра, 3,2 триллион сўмлик 2 332 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, йилнинг биринчи мавсумида ҳам умумий қиймати 3,2 триллион сўмдан зиёд бўлган 2369 та лойиҳа ғолиб бўлган эди.
Олмалиқ шаҳрида ҳам жорий мавсумда 12 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларни амалга ошириш учун жами 13 миллиард 721 миллион сўм маблағ йўналтирилади.
Ғолиб бўлган лойиҳалар қуйидагилардан иборат:
- Увайсий МФЙдаги спорт мактаби бинолари ва спорт залларини таъмирлаш;
- Муқумий МФЙ, Суюртепа кўчасининг 1,8 км қисмига асфальт ётқизиш;
- «Тинчлик» МФЙнинг «Булоқсой» тор, «Тонг», «Чирчиқ», «Заковат», «Зарқайнар» кўчаларини (умумий 2 500 м2) асфальтлаш;
- «Намуна» МФЙда электр симлари, симёғочларни янгилаш ҳамда қуёш панели ва оддий кўча чироқларини ўрнатиш;
- «Ўзбекистон» МФЙ ички кўчаларини асфальтлаш;
- «Ҳилол» МФЙдаги «Янги қурилиш», «Янги турмуш», Бобур, «Баҳора» ва «Шоирлар» кўчаларига (3150 м2) асфальт қопламаси ётқизиш;
- «Ҳилол» МФЙ ҳудудида 1 та замонавий спорт майдончаси ва 3 та болалар майдончасини қуриш;
- 1-сонли мактаб деворини замонавий бетон деворга алмаштириш, фасадини таъмирлаш ва ташқи ҳожатхона барпо этиш;
- «Ҳилол» МФЙдаги «Қаҳрамонлар», «Янги ҳаёт», «Хонобод», «Эвалак» ва «Сунбула» кўчаларини (3155 м2) асфальтлаш;
- “Олтин” маҳалласида симёғочларни алмаштириш, янги сип кабеллар тортиш ва трансформатор ўрнатиш;
- Болалар-ўсмирлар спорт мактабида 18х36 метрлик сунъий қопламали мини-футбол майдончасини қуриш;
- 5-умумтаълим мактабини таъмирлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Ушбу ташаббуслар амалга оширилса, шаҳримиз инфратузилмаси янада ривожланиб, аҳоли учун қулайликлар яратилишига хизмат қилади.


