Куни кеча Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев бошчилигида «маҳалла еттилиги» фаолияти, камчиликлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда маҳалла тизимини давлат бошқарувидаги ўрни тобора мустаҳкамланиши, барча олиб борилаётган ислоҳотлар инсон қадри ва шаъни учун эканлигини яққол исботи эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Президент Шавкат Мирзиёев “маҳалла еттилиги”нинг ваколатларини кенгайтириш, уларнинг фаолиятини замон талабларига мос равишда янада самарали қилиш, жойларда аҳоли билан ишлашни янги босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилдилар. Давлатимиз раҳбари маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилавий ажримларни камайтириш лозимлиги ҳақида қатъий топшириқ бердилар. Ажримларга сабаб бўлган оқибатлар жамият учун зарарлидир. Шу туфайли Республикамизда 16 мингдан зиёд ота-оналар алимент ундира олмай, моддий ва маънавий қийинчиликларга дучор бўлмоқда. Шунингдек, йиғилишда эрта турмуш, эрта ҳомиладорлик, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, холатлари қаттиқ танқид қилинди. Бу эса ҳали олиб боришимиз лозим бўлган ишларимиз кўплигини, «маҳалла-оила-таълим муассасаси» ҳамкорлигини кучайтириш лозимлигини билдиради. Тарбияда танаффус бўлмаслиги керак, қачонки узлуксизлик йўқолган жойда тарбия оқсайди. Маҳалла Ватан ичидаги бир Ватандир. Маҳалла еттилигининг барчаси қўлни-қўлга, мақсадни-мақсадга улаб ҳаракат қилсагина маҳаллада бирор салбий оқибатлар кузатилмайди. Оилалар мустаҳкам, фарзандларни ярим етим бўлиши холатлари олди олинади.
Мархабо Минаварова,
Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.


