OLMALIQ HAYOTI
Image default
Янгиликлар

«Аммофос-Максам» АЖ ходимлари ФАХРИЙ ЁРЛИҚ ВА ПУЛ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг махсус режасига мувофиқ, 2025 йил октябрь ойида Навоий шаҳрида мамлакат идора ва вазирликларининг Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари ўртасида йирик миқёсдаги мусобақалар бўлиб ўтди.

Беллашувларда иштирокчилар жисмоний тайёргарлик, отиш маҳорати, саф машғулотлари ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий кўникмаларини намойиш этдилар. Мусобақаларнинг асосий мақсади — қўриқлаш хизмати ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш, уларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлигини мустаҳкамлаш, шунингдек соғлом рақобат муҳитини шакллантиришдан иборат бўлди.
Ушбу мусобақаларда «Аммофос-Максам» акциядорлик жамиятининг Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари «Ўзкимёсаноат» АЖ жамоаси таркибида иштирок этиб, ўзининг юксак тайёргарлиги, қатъий интизоми ва жамоавий ҳамжиҳатлиги билан ажралиб турдилар. Улар мусобақа давомида юқори натижаларни қўлга киритиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоландилар.
Ходимларнинг фидокорона меҳнати ва эришган ютуқлари корхона раҳбарияти томонидан эътироф этилди. Улар фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари ҳамда бир ойлик иш ҳақи миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланишди.
Мазкур эътироф нафақат мусобақада қатнашган ходимларнинг, балки бутун корхона жамоасининг меҳнатсеварлиги ва хизмат фаолиятидаги масъулиятининг амалий ифодасидир.
Мусобақаларда эришилган бу ютуқ корхона жамоасининг нафақат касбий, балки маънавий жипслигини ҳам кўрсатди.

С.Ўринбоев,
«Аммофос-Максам» АЖ Бошқаруви раисининг Ахборот-сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.

МАВЗУГА ОИД

20 ИЮЛДАН ХОРИЖДАН ТОВАРЛАРНИ БОЖСИЗ ОЛИБ КИРИШДА ЯНГИ ТАРТИБ КУЧГА КИРАДИ

admin

МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ

admin

ВАЗИРЛИКЛАР АҲОЛИНИ ТИНГЛАШДИ

admin

ОЛМАЛИҚ БИТИРУВЧИЛАРИ ВИЛОЯТДА БИРИНЧИ!

admin