Олмалиқ давлат техника институтида Кон-металлургия техникуми ўқувчилари учун кимё, физика, математика ва информатика фанларидан машғулотлар ўтказилди.
Институтнинг Математика ва табиий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан дарс жадваллари мувофиқлаштирилган ҳолда ўтказилган ушбу фан машғулотлари техникум ўқувчилари учун нафақат назарий билимларни чуқурлаштириш, балки уларни амалиёт билан мустаҳкамлаш имконини ҳам берди. Ўқув жараёнида талабалар замонавий тажриба ускуналари, ахборот технологиялари ва лаборатория жиҳозлари ёрдамида машғулотларда фаол иштирок этдилар.
Тадбирнинг асосий мақсади — ўқувчиларнинг табиий фанларга бўлган қизиқишини ошириш, уларда мустақил фикрлаш, таҳлил қилиш ва муаммоларга илмий ёндашув кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Шу билан бирга, бу ҳамкорлик ўрта махсус таълим муассасалари билан олий таълим ўртасидаги узвий боғлиқликни мустаҳкамлаб, ёшларни олий таълимга тайёрлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бундай дарслар ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни касбий йўналтириш ва келгусида малакали мутахассислар сифатида шаклланишларига замин яратмоқда.
Кумуш АБДУРАСУЛОВА.


