Унда қабулга марҳамат!
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сонли «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали томонидан жисмоний ва юридик шахслар билан ўтказиладиган сайёр қабул режаси ижроси юзасидан 2026 йил 2 февраль куни “Олмалиқшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими вакили томонидан “Кўрпасой” маҳалла фуқаролар йиғини идорасида сайёр қабул ўтказилади.
Бунда “Олмалиқшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Жамшид Абдугаппаров иштирокида бевосита сайёр қабул бўлиб ўтади. Ушбу сайёр қабулда газ таъминотига боғлиқ саволлар, талаб ва таклифлар билан мурожаат қилиб, иштирок этишингиз мумкин.
Эслатма:
Қабулга ёзилиш бўйича 55-903-54-30 телефон рақами орқали мурожаат қилинг.
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (қоида тариқасида паспорт), юридик шахснинг вакили эса, ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатни (тегишли тартибда тасдиқланган ишончнома) ҳамда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (қоида тариқасида паспорт) кўрсатиши керак.
“Олмалиқшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими.