2023 йилда 541 нафар, 2024 йилда 426 нафар, 2025 йилда эса 488 нафар маҳкум авф этилганди.
Президент фармонига кўра, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди. Бу сўнги йиллардаги энг паст рақамдир.
Жорий йилда авф этилганларнинг:
— 223 нафари тўлиқ озод этилди;
— 82 нафари муддатидан илгари шартли озод қилинди;
— 34 нафари жазоси енгилроқ жазога алмаштирилди;
— 53 нафарининг жазо муддати қисқартирилди.
Афв этилганлар орасида:
— 3 нафар чет эл фуқароси;
— 26 нафар аёл;
— 14 нафар 60 ёшдан ошганлар;
— 166 нафар ёшлар;
— 24 нафар тақиқланган ташкилотларда иштирок этган шахслар бор.
Афв этилганларни жамиятга қайтариш, иш билан таъминлаш ва мослашувини таъминлаш бўйича масъул идораларга топшириқлар юклатилган.