Перейти к содержимому
12 июня, 2026
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

OLMALIQ HAYOTI

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Основное меню
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 101 хабари
  • Таълим
  • Шеърий саҳифа
  • Янгиликлар
  • Жиноят ва жазо
  • Саломатлик
  • Биласизми?
  • Ҳикоя
БИЗ YOUTUBE да
  • Главная
  • ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛМАЛИҚ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ 40- СЕССИЯСИ ҲАҚИДА АХБОРОТ
  • Жамият

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛМАЛИҚ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ 40- СЕССИЯСИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

admin 8 мая, 2026 1 minute read
photo_2026-04-28_19-09-14

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги қирқинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда шаҳар ҳаёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган қуйидаги қатор масалалар кўриб чиқилди.

— Азизбек Исроилович, сафардан кўзланган асосий мақсад нималардан иборат эди?
— Ушбу хизмат сафаридаги асосий мақсад Япония таълим тизимини ҳар томонлама ўрганиш, унинг амалий жиҳатлари билан яқиндан танишиш ва олинган тажрибаларни таҳлил қилишдан иборат бўлди. Сафар давомида бир қатор таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, музейлар ҳамда жамоат инфратузилмалари фаолияти ўрганилди. Айниқса, таълим жараёнининг ташкил этилиши, ўқувчиларда амалий кўникмаларни шакллантириш усуллари ва жамиятдаги интизом даражаси алоҳида қизиқиш уйғотди. Умуман олганда, сафар жуда мазмунли ва самарали ўтди.
— Япония таълим тизимининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
— Японияда 12 йиллик таълим тизими йўлга қўйилган бўлиб, у босқичма-босқич шаклда ташкил этилган. Бошланғич таълим босқичида, яъни 1–6 синфларда, асосий эътибор ўқувчиларнинг ахлоқий тарбияси, жамоада ўзини тутиш маданияти, интизом ва ижтимоий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган. Бу босқичда болаларда мактабга нисбатан ижобий муносабат уйғотиш, ўқиш жараёнига қизиқишни ошириш устувор вазифа ҳисобланади.
Кейинги босқич — 7–9 синфларда эса таълим жараёни анча жиддий тус олади, ўқув юкламаси ортиб, фанларни чуқур ўзлаштиришга катта эътибор қаратилади. 10–11 синфларда эса ўқувчиларни муайян касбга йўналтириш, уларда амалий кўникмаларни шакллантириш асосий вазифа қилиб белгиланган. Ушбу босқичда назарий билимлар амалиёт билан узвий боғланган ҳолда ўқитилади.
— Давлат ва хусусий мактаблар ўртасида қандай фарқлар мавжуд?
— Японияда давлат ва хусусий таълим муассасалари фаолият юритади. Давлат мактабларида таълим асосан бепул ташкил этилган бўлса, хусусий мактабларда ўқиш учун муайян миқдорда тўлов амалга оширилади. Шу билан бирга, хусусий мактаблар ҳам давлат томонидан белгиланган стандартлар асосида фаолият юритади ва умумий таълим сиёсатидан четга чиқмайди.
Хусусий мактабларда моддий-техника базаси ва қўшимча имкониятлар кенгроқ бўлиши мумкин, аммо давлат мактабларида ҳам таълим сифати юқори даражада таъминланган. Умуман олганда, ҳар икки турдаги таълим муассасалари ўртасидаги фарқлар нисбатан чекланган бўлиб, асосий эътибор сифат ва натижага қаратилган.
— Амалий таълим ва касбга йўналтириш масалалари қай даражада йўлга қўйилган?
— Амалий таълим Япония таълим тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади. Кўплаб мактабларда махсус устахоналар ташкил этилган бўлиб, ўқувчилар турли ҳунарлар, жумладан, ёғоч ўймакорлиги ва техник йўналишларда амалий машғулотлар олиб боради. Шунингдек, йирик саноат корхоналари билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг амалиёт ўташига шароит яратилган.
Жумладан, Toyota компанияси музейларида ўқувчиларнинг техник жиҳатдан тайёргарлик кўраётганига гувоҳ бўлдик. Улар техника воситаларини қисмларга ажратиб ўрганиш орқали назарий билимларини мустаҳкамламоқда. Бу эса ўқувчиларнинг келгусида малакали мутахассис бўлиб етишишида муҳим аҳамият касб этади.
— Жамиятдаги интизом ва маданият ҳақида қандай фикр билдирасиз?
— Япония жамиятида интизом ва тартиб юқори даражада шаклланган. Жамоат жойларида фуқароларнинг ўзаро муносабати, транспортдаги ҳаракат тартиби, навбатга туриш маданияти каби жиҳатлар қатъий қоидалар асосида амалга оширилади. Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу тартиблар мажбурий назоратсиз ҳам табиий равишда сақланади.
Шунингдек, атроф-муҳит тозалиги, жамоат мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, шахсий масъулият ҳиссининг юқори эканлиги жамият тараққиётида муҳим омил сифатида намоён бўлади.
— Ёшлар ва талабалар ҳаёти ҳақида нима дея оласиз?
— Японияда ёшлар, хусусан талабаларнинг асосий эътибори таълим олишга қаратилган. Уларга белгиланган тартибда ишлаш имконияти берилган бўлса-да, ўқиш биринчи ўринда туради. Жамиятда таълимга инвестиция сифатида қараш кенг тарқалган бўлиб, ота-оналар фарзандларининг билим олиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга интилади.
— Сафардaн қандай асосий хулосалар чиқардингиз?
— Ушбу сафардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, Япониянинг тараққиёт модели аввало мукаммал ташкил этилган таълим тизими, жамиятда шаклланган юксак интизом ва ҳар бир фуқаронинг шахсий масъулиятига асосланади. Таълим жараёнида назарий билимлар билан бир қаторда ахлоқий тарбия ва амалий кўникмаларга катта эътибор қаратилиши юқори самарадорликни таъминламоқда. Мазкур тажрибаларни ўрганиш ва миллий шароитдан келиб чиққан ҳолда тадбиқ этиш таълим тизимини янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Сафар доирасида Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги мухтор элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов билан учрашиб, таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, Япония тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш ва замонавий таълим стандартларини ривожлантириш масалалари бўйича суҳбатлашдик. Натижада муҳим келишувларга эришдик.
Жумладан, Ўзбекистонда фаолият юритаётган тасарруфимдаги 10 та мактабга Япониянинг юқори малакали, амалий тажрибага эга ўқув ишлари бўйича мутахассисларини жалб этиш бўйича келишув имзоланди. Ушбу мутахассислар иштирокида мактабларимизда 6 йиллик таълим жараёнини Япония таълим тизими каби тўлиқ ва самарали йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Умид қиламизки, бу ҳамкорлик мактабларимиз таълим тизимини халқаро даражага олиб чиқиш, ўқув жараёни сифати ва самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, ўқувчиларга дунё стандартларига мос билим бериш йўлида муҳим қадам ҳисобланади.
—Мазмунли суҳбат учун ташаккур!

Суҳбатдош
Дилфуза Рўзиева.

Об авторе

admin

Administrator

Перейти на сайт Просмотреть все записи

Навигация по записям

Предыдущий ЯПОНИЯ ТАЖРИБАСИ: ТАЪЛИМ ВА ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ ОМИЛЛАРИ
Следующий: МУЗЕЙДА САҚЛАНАЁТГАН ТАРИХ

Связанные истории

photo_2026-06-08_13-43-15
1 minute read
  • Жамият

ШАҲРИМИЗГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

admin 11 июня, 2026 0
photo_2026-06-08_15-26-55
1 minute read
  • Жамият

БАХТЛИ ОИЛА СИРИ

admin 11 июня, 2026 0
Gemini_Generated_Image_ci0jq8ci0jq8ci0j
1 minute read
  • Жамият

Olmaliq shahrining asosiy iqtisodiy ko‘rsatkichlari

admin 4 июня, 2026 0

Build a WordPress News Site Fast

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

Trending News

ШАҲРИМИЗГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ photo_2026-06-08_13-43-15 1
  • Жамият

ШАҲРИМИЗГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

11 июня, 2026 0
БАХТЛИ ОИЛА СИРИ photo_2026-06-08_15-26-55 2
  • Жамият

БАХТЛИ ОИЛА СИРИ

11 июня, 2026 0
КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛМОҚДА photo_2026-06-02_12-08-54 3
  • Таълим

КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛМОҚДА

11 июня, 2026 0
КИЧИК БИЗНЕС УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ВА СОЛИҚ ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ 315854d6-8d90-41b0-b1c4-94b3b70b0b09 4
  • Биласизми?

КИЧИК БИЗНЕС УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ВА СОЛИҚ ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

11 июня, 2026 0
ҚОИДАЛАРГА АМАЛ ҚИЛСАНГИЗ, ГАЗ ҲАЁТИНГИЗГА ФАҚАТ ФАРОВОНЛИК ОЛИБ КЕЛАДИ ЖЖЎ 5
  • 101 хабари

ҚОИДАЛАРГА АМАЛ ҚИЛСАНГИЗ, ГАЗ ҲАЁТИНГИЗГА ФАҚАТ ФАРОВОНЛИК ОЛИБ КЕЛАДИ

11 июня, 2026 0

Эҳтимол, сиз ўтказиб юборгансиз

photo_2026-06-08_13-43-15
1 minute read
  • Жамият

ШАҲРИМИЗГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

admin 11 июня, 2026 0
photo_2026-06-08_15-26-55
1 minute read
  • Жамият

БАХТЛИ ОИЛА СИРИ

admin 11 июня, 2026 0
photo_2026-06-02_12-08-54
1 minute read
  • Таълим

КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛМОҚДА

admin 11 июня, 2026 0
315854d6-8d90-41b0-b1c4-94b3b70b0b09
1 minute read
  • Биласизми?

КИЧИК БИЗНЕС УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ВА СОЛИҚ ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

admin 11 июня, 2026 0
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Copyright © Все права защищены. | MoreNews от AF themes.