Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ташкил этилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг иккинчи — вилоят босқичи якунланди.
Мазкур нуфузли танловда Тошкент вилоятининг ҳудудларидан сараланган энг илғор умумтаълим мактаблари ўзаро беллашиб, хорижий тилларни ўқитиш сифати, ўқувчиларнинг билим даражаси, тест натижалари ҳамда ёзма ишлардаги кўрсаткичлар асосида баҳоланди.
Якуний натижаларга кўра, Олмалиқ шаҳар 5-сонли умумтаълим мактаби 84,9 балл билан фахрли 1⃣-ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичи ғолиби деб топилди.
Маълумот ўрнида: вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган мактаб жамоаси 250 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади. Эндиликда Олмалиқ шаҳар 5-мактаби танловнинг Республика босқичида иштирок этади. Республика босқичи ғолиби учун (1-ўрин) эса 500 миллион сўмлик Президент соврини белгиланган.