Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги 749-сон қарорига асосан Тошкент вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги Янгийўл шаҳрида жойлашган чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказига 2026-2027 ўқув йилининг 2-ўқув даври учун (июль-октябрь ойлари) ўқишга номзодларни танлов, саралаш тадбирлари ўтказилмоқда.
Номзодлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак:
2001-2008 йилларда туғилган (17 ёшдан 26 ёшгача) умумий ўрта, ўрта-махсус ёки олий маълумотга эга бўлган, саломатлиги ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли (бўйи 170 см., вазни 60 кг.дан кам бўлмаган) ҳамда тайёргарлик тугаганидан кейин ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган чақирилувчилар.
Марказда қуйидаги мутахассисликлар бўйича ўқитилади:
1.”БC” тоифали ҳайдовчи;
- Радиотелефонист;
- Телефонист;
- Хизмат ити йўриқчиси;
- Ўқчи ошпаз;
- Чавандоз.
Марказда ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтган чақирилувчиларнинг барчаси 2027 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун чақирилади.
Ўқув даврида чақирилувчилар уч маҳал иссиқ овқат, ётоқхона билан таъминланадилар. Марказда ҳарбий техникалар, замонавий жиҳозланган синф хоналари, кутубхона, спорт зал, стадион, ошхоналар мавжуд бўлиб, чақирилувчилар учун ҳамма шароитлар яратилган.
Мурожаат учун Олмалиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлими ходимлари телефон рақамлари:
+998-94-931-48-04,
+998-97-090-77-36,
+998-88-547-10-94.