Қалбингиз тубига чўкибди ғамлар,
Гулгун юзларингиз бугун заъфарон,
Сездириб қўймоқда кўздаги намлар,
Йиғлаб олмоқдасиз ёлғиз қолган он.
Осмонингиз булут қопланмиш гўё,
Гулларингиз очилмай сўлди.
Билолмай ҳалаксиз: бу ростми, рўё?
Ўзгалар бахтли-ю, сиз бахтсиз гўё.
Йўқ! Асло ундаймас, ўйламанг бундай,
Бу Буюк Аллоҳнинг битмиш тақдири.
Пешонага ёзилган синови шундай,
Даражангиз кўтармоқчун Роббим тадбири.
Сиз кимнингдир жондан азиз онаси,
Сизни кўрса ёришгай дил хонаси.
Сиз кимнингдир ҳалол, чиройли ёри,
Сизла кетар кўнглидаги ғубори.
Сиз борки, қайтадан келар баҳорлар,
Сиз оламни қувонч, бахт-ла кўрасиз.
Сизла кетар қалбдан ғусса-ғуборлар,
Насиб этса, албатта, дардни енгасиз.
Матонат керакдир енгмоқ учун дардни,
Керак яқинларнинг кўмак-маддади.
Соғайишга бўлган ишонч керакдир,
Ана шундагина енгасиз дардни.
Турли текширувлар ўтказиб сиздан,
Хасталикка аниқ ташхис қўйилар.
Тиббий муолажалар қилиниб сизга,
Саломатлигингиз устун кўрилари.
Ширин сўзлар малҳам бўлиб дардингизга,
Ҳамширалар огоҳ турар ёнингизда.
Тушкунликни қувиб солиб қалбингиздан,
«Бахт» сўзини ясанг дардларингиздан.
Дилором БАХРОМОВА.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва
Республика илмий-амалий тиббиёт маркази
Тошкент вилояти филиали Эндовизуал жарроҳлик ва
Маммология бўлими хона ҳамшираси.