Жорий йилнинг 30 август куни соат 05:18 да шаҳримизнинг Ҳамза МФЙ ҳудудида жойлашган «Ойдин» деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди.
ФВБ Ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни қуршаб олди ва ёнғин соат 07:12 да тўлиқ ўчирилди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда моддий зарар миқдори ва ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
Ҳолат юзасидан зудлик билан Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Азизбек Икрамов, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда Олмалиқ шаҳар ҳокими Барҳаёт Мелиев воқеа жойига ташриф буюриб, вазиятни шахсан ўрганишди.
Масъуллар зарар кўрган майдонларни кўздан кечириб, оқибатларни тезкор бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни белгилаб олишди. Шунингдек, жабрланган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари алоҳида назоратга олинди.
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳолатни ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилган.
Ёнғиндан зарар кўрган тадбиркорлар мурожаатлари бўйича ҳокимликнинг Call-марказига боғланишлари мумкин:
+998-55-903-99-51

