Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган Фармонга мувофиқ, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, саноат, соғлиқни сақлаш, ижтимоий соҳа ва илм-фанни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз юксак давлат мукофотларига сазовор бўлишди.
Эътиборлиси, тақдирланганлар орасида Олмалиқ шаҳрининг иқтисодий қудрати ва ижтимоий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган фидойи ҳамшаҳарларимиз ҳам бор. Уларнинг заҳматли меҳнати ва фидокорлиги давлатимиз томонидан юксак қадрланди.
