OLMALIQ HAYOTI
Image default
Таълим

ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА МАЪНАВИЙ МУҲИТ ЎЗГАРМОҚДА

2022 йил 24 июнь куни шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 15-сонли таълим муассасасида «Таълим сифатини ошириш ва маънавий муҳитни барқарорлаштириш» мавзусида фестивал ташкил этилди.

Мактаб рейтингини ошириш ва уни «қизил» тоифадан чиқариш мақсадида ташкил этилган ушбу фестивалда стол тенниси, тасвирий санъат, шахмат ва китобхонлик бўйича мусобақалар ўтказилди. Ёшлар фаол иштирок этган беллашувда Маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари томонидан «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди ва ўйинда 4 та сектор ҳудудидаги мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўрирбосарлари иштирок этиб, ўз билимларини синовдан ўтказдилар. Интеллектуал ўйинда ғолибликни 2-сектор, «Легион» жамоаси қўлга киритди.
«Шахмат» мусобақасида эса фахрли 1-ўринни 18-умумтаълим мактаби ўқувчиси А.Умбетов эгаллади. Стол тенниси бўйича мутлақ ғолибликка Оля Трондофилова эришди.Тасвирий санъат беллашувида 18-умумтаълим мактаби ўқувчиси С.Субанова фахрли ўринни эгаллади. «Китобхон» лигаси беллашувида донолар саралаб олиниб, улардан ғолибликни 1-сектор жамоаси қўлга киритди.

МАВЗУГА ОИД

ОЛМАЛИҚ ШАҲРИДА ҚАЕРДА, ҚАНЧА ПЕДАГОГ ВА МУРАББИЙ ФАОЛИЯТ ЮРИТАДИ?

admin

КАТТА ҲАЁТ ОСТОНАСИДА

admin

ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ОЙЛИГИНИ ЭМАС, САВИЯСИНИ ОШИРИШ КЕРАК

admin

ЁШЛАРИМИЗ» ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ» КЎНГИЛЛИЛАР КЛУБИМУСОБАҚАСИ ҒОЛИБИ!

admin