OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

ЁШЛАР ПАРЛАМЕНТИ СЕНАТДА

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан “Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” шиори остида форум ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, ХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, партиянинг Сирдарё, Тошкент вилоятларидаги ҳамда Тошкент шаҳридаги фаол ёшлар, жумладан Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши қошидаги Ёшлар парламенти вакиллари мактаби аъзолари иштирок этдилар.
Партия сафидаги фаол ёшларни қўллаб-қувватлаш, мустаҳкам ватанпарварлик ғояларини шакллантириш ва энг асосийси уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш каби мақсадларни мужассамлаштирган форум аввалида ёшлар Олий Мажлиси Сенати биноси, ундаги қулайликлар билан таништирилди. Сенаторлар билан учрашиб, самимий мулоқот уюштирилди.

МАВЗУГА ОИД

БАЙРОҒИМ — ҒУРУРИМ

admin

ФУҚАРОЛАР МУАММОСИНИ АЙТИБ НЕГА МАҲАЛЛАГА БОРМАЙ, ҲОКИМИЯТГА ЧИҚАДИ?

admin

КУН ТАРТИБИДА: АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИНИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИШ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ

admin

МУРОЖААТЛАР СОНИ КАМАЙМОҚДА

admin