OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

«ЙИЛ АЁЛИ» ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Республикамиз аёлларининг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш ва илғор аёлларнинг бой тажрибаларини қўллаб-қувватлаш борасида давлатимиз томонидан бир қатор муҳим қарорлар қабул қилиниб, амалга тадбиқ этиб келинмоқда.
28 ноябрь куни Тошкент туманида “Йил аёли” ва “Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг Тошкент вилояти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ҳам шулар жумласидандир.
Ушбу танловда вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган аёллар иштирок этиб, рағбатлантирилди.
Қувонарлиси, тадбирда 11та номинация бўйича вилоятимиздан сараланган аёллар орасида шаҳримизнинг фаол аёллари ҳам иштирок этиб, танлов ташкилотчилари томонидан сертификат, ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

МАВЗУГА ОИД

Режа бажарилди:63 минг туп дарахт экилди

admin

АОКА тугатилиб, Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда

admin

БУГУННИНГ ЕТАКЧИСИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

admin

БОЛАЛАРНИ 1-СИНФГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

admin