OLMALIQ HAYOTI
Image default
Табриклаймиз

ҲАМШАҲРИМИЗ -«АДЛИЯ АЪЛОЧИСИ»

8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан республикамиз адлия соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар эътироф этилди. Улар адлия вазири буйруғи билан таъсис этилган “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида Олмалиқ шаҳар ФҲДЁ бўлими мудири Ахмедова Мастура Маматқуловна ҳам бор.
М.Ахмедова 1972 йил 1 августда Пискент туманида туғилган. Оилали, 2 ўғил ва 2 қиз фарзанднинг онаси ҳамда 2 нафар набиранинг бувиси. Ибратли оила бекаси бўлиши билан бирга Мастура Ахмедова 1992 йилдан буён Олмалиқ шаҳри ФҲДЁ бўлимида ҳалол ишлаб келмоқда. 2020 йилдан буён эса бўлим мудираси сифатида намунали фаолият юритиб келаётган аёл раҳбарлардан.
Фурсатдан фойдаланиб, Мастура Маматқуловнани ушбу юксак эътироф билан табриклаймиз!

МАВЗУГА ОИД

ИСТИҚЛОЛНИ МАДҲ ЭТГАН ИЖОДКОРЛАР

admin

МЕҲНАТНИНГ ТАГИ РОҲАТ

admin

Биз учун қадрли ва азиз бўлган меҳрибон онажонимиз
Рўзиева Ўрозгул Жўраевна!

admin

ЭТИРОФ

admin