OLMALIQ HAYOTI
Image default
Саломатлик

ҲАММА ЎЗ ХОНАДОНИГА ЎЗИ МАСЪУЛ!

Олмалиқ шаҳар Санэпид бўлимига фуқаролари томонидан шаҳримиздаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар ҳамда ҳовли уйларда турли ҳашаротлар чақиши, кемирувчилардан азият чекаётганлиги бўйича мурожаатлар бўлмоқда. Шунга кўра «Ўзбекистон Республикасининг аҳолининг санитария — эпидемиологик осойишталиги тўғирисида»ги Қонунининг 34-моддасига асосан юқумли ва паразитлар касалликлар ўчоқларида жорий ва якуний дезинфекция ишлари олиб борилади.
Кўп қаватли уйлар ва ҳовлиларда истиқомат қилаётган аҳоли ҳашаротлар ва кемирувчиларга қарши курашиш учун ўзи яшаётган хонадонга масъулдир. Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатаётган Бошқарув сервис компанияси томонидан кўп қаватли биноларни мавсумий режа асосида ертўла даҳлизлари ва том қисмларини профилактик дезинфекция тадбирларини олиб боришга масъул ҳисобланади.
Агарда сиз ҳар хил турдаги ҳашаротлар, кемирувчилардан азият чекаётган бўлсангиз Олмалиқ шаҳар Санэпид бўлимининг Давлат хизматлари кўрсатиш дезинфекция бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин. Хизматлар банк кассалари тўловлари ёки шартнома асосида амалга оширилади.

Ғуломжон Тангиров,
шаҳар Санэпид бўлими
Дезинфекция тадбирлари бўлими дезинструктори.

МАВЗУГА ОИД

БОЛАЛАРДА ЎСИШ ВА АҚЛИЙ РИВОЖЛАНИШДА ОРТДА ҚОЛИШ,
КАТТАЛАРДА ЭСА ЮРАК ҚОН-ТОМИР, ЭНДОКРИН,
ХАВФЛИ ЎСМАНИНГ САБАБИНИ БИЛАСИЗМИ?

admin

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ – ҚУТУРИШ!

admin

КУЙДИРГИ ХАВФЛИ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИК

admin

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

admin