OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жиноят ва жазо

ҚЎШМАЧИЛИККА ЖАЗО МУҚАРРАР

Оддий ҳамшира бўлиб ишлагани ва ойлик маоши кам, дегани бу фоҳишахона очиб, пул топиш керак дегани эмас. Бу ношукурлик, бу ҳаром билан ҳалолнинг фарқига бормаслик, деганидир.

Ёши қирққа қараб кетаётган Ш.А. ҳамшира бўлиб ишлагани боис, унга турли одамлар мурожаат қилиб туришади. Шу боис у ишдан бўш вақтларида беморларни даволаш ишлари билан банд бўлар эди. Шундай беморлардан бири Ч.Г. ҳам ёлғиз яшагани ва ёши катталиги учун Ш.А.ни уйига тез-тез чақириб, ундан ёрдам сўраб турар эди.
Бир куни Ш. ишда эканлигида Ч.Г.  телефон қилиб, мазаси бўлмаётгани, келиб унга укол қилиб кетишини сўради. Ш. ишдан чиқиб, Ч.ни кўргани боради. У ерда аёлни текшириб, керакли муолажани қилаётшан вақтида қўл телефони жиринглайди. М.Э. ва Ш.Х.лар у аёлдан бирга бўлиши учун жой кераклигини айтишади. Ш. эса ўз бемори бўлган Ч.ни дам олаётганидан фойдаланиб, йигит билан қизни 300 минг сўм эвазига беморининг рухсатисиз уйига киритиб, шароит қилиб беради. Бироқ ҳаром топилган пул унга насиб қилмай, оз вақт ўтиб хонадонга ИИБ ходимлари кириб келишади.
Ушбу хонадон ўзига тегишли бўлмаганлигини била туриб, ҳонадон эгасини хабардор этмасдан, унга билдирмасдан, ғаразли ниятда, тўғрироғи пул топиш мақсадида қўшмачилик қилиш, фоҳишахона ташкил этишда аёлга нисбатан айблов эълон қилинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

А.Нарменов,
шаҳар ИИБ ҳузуридаги
Тергов бўлинмаси терговчиси,
майор.

МАВЗУГА ОИД

Биринчисида огоҳлантириш билан қутулди

admin

“КЕТМОНИ УЧМАЙДИ”ГАН ЎҒРИЛАР

admin

“СИГАРЕТА ҚУТИСИДАГИ ОҒУ”

admin

ВАЛЮТАФУРУШ ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

admin