1992 йил 8 декабрда XII чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XI сессиясида қабул қилинган Конституциямиз, мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.
2023 йил 1 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий қонун 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган.
Қонунга асосан 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, унинг янги таҳрири тасдиқланди.
Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга ва тўғридан-тўғри амал қилади. Янги таҳрирдаги Конституция 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборат.
Конституция инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат суверенитети, жамиятда тинчлик ва тотувлик тамойилларига риоя этиш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишнинг кафолатидир. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон давлатчилиги шаклланишининг энг янги босқичини бошлаб берди ва бугунги кунда у ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимиз тараққиёти ва жамиятимиз фаровонлигини таъминловчи, халқнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, интилишлари, орзу-истаклари, маданияти ва истиқболини ўзида акс эттирувчи қомусий, тарихий, ҳуқуқий ва сиёсий-мафкуравий ҳужжат ҳисобланади.
Бугунги кунда янги Ўзбекистонда Бош қомусимиз асосида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи бўлмиш халқ ҳокимиятчилиги-ни мустаҳкамлаш, аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, адолатли суд тизими фаолиятини йўлга қўйиш, ёшларнинг билим олиши, илмий фаолият билан шуғулланишини кафолатлаш каби масалаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Президентимиз бошчилигида жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни ошириш мақсадида, аввало, Конституцияни мунтазам равишда ўрганиб бориш масаласига,хусусан, «ҳар бир соҳа ва йўналиш, таълимнинг барча босқичлари учун ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосланган дастури тайёрланиши, бунда, авваламбор, Конституцияни ўрганишга жиддий ёндашиш лозимлигига, умумтаълим мактаблари учун «Конституция алифбоси», «Конституция сабоқлари», «Конституция асослари» каби дарсликларни яратишга эътибор қаратилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир.
Клара Нодирова
шаҳар Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.