OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

БАЛЛИ, АЁЛЛАР!

Мамлакатимизда жамиятнинг ажралмас қисми
саналадиган замонавий оилани ривожлантириш, оила институтини янада мустаҳкамлаш, умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни янги босқичларга кўтариш, намунали оиланинг мезонларини белгилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида ҳарбий оилаларнинг тинчлиги, фаравонлигини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, «Мен намунали ҳарбий оила бекасиман» шиори остида Мудофаа вазирлиги миқёсида босқичма-босқич ўтказиладиган «Балли, аёллар!» кўрик танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Танловда ҳарбий хизматчиларнинг аёллари «Мен бахтиёр аёлман», «Моҳир бекажон», «Дартс», «Аёл-гўзаллик тимсоли», «Уддабурон аёл», «Баҳру байт» каби шартлар бўйича беллашдилар.
Танлов якунида ғолиб бўлган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

МАВЗУГА ОИД

ОКМКДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ:КОМБИНАТ ЯНГИ БОСҚИЧГА ЎТМОҚДА

admin

Рамазон ҳайити муборак!

admin

ОЛМАЛИҚ, ЧИРЧИҚ, БЕКОБОД ВА АНГРЕНДА ТОЗАЛАШ ИНШООТЛАРИ ИШГА ТУШАДИ

admin

ОКМКнинг қарийиб 25 фоизи12,2 триллион сўмга баҳоланиб,Тикланиш ва тараққиёт жамғармасигаўтказилди

admin