OLMALIQ HAYOTI
Image default
Таълим

ЕНГИЛИШ — ЕЧИМ ЭМАС!

Ҳар бир юртнинг ривожи, унинг равнақи билимли, зукко, иқтидорли ёшлар қўлида. Бугунги кунда Ўзбекистон ёшларини бутун дунё ҳар томонлама таниб, тан олмоқда.
Жаҳонни ҳайратга солган ёшларимиздан яна бири куни кеча шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 20-мактабнинг 11-«А»синф ўқувчиси, IELTS, SAT сертификатлари соҳибаси Ирода Хатамова АҚШнинг «Augustana college» таълим муассасасидан 40 208 АҚШ долларлик гранд ва «Roanoke college» таълим муассасасидан 27 100 АҚШ доллар йиллик гранд scholarship тақдим этган хатларни қабул қилиб олди.
Ирода Ҳатамова 2007 йил 10 октярь куни Олмалиқ шаҳрида туғилган. Оилада 5 нафар фарзанднинг учинчиси. Ирода болалик пайтларидан бошлаб билимга, мусиқага муҳаббат қўйди. Ёш қизчанинг иқтидорини пайқаган ота-онаси Комил Парманқулов ва Наргиза Парманқуловалар уни мусиқа мактабига ўқишга берди. 7 йил мобайнида мусиқа мактабида таҳсил олиб, фортепиано бўйича билим эгаллаган. Қолаверса, бугунги кунда SAT (Scholastic Aptitude Test) дан 1270, IELTSдан эса 7,5 баллни қўлга киритди.

  • Менимча, ҳар бир ютуққа эришган инсоннинг ортида албатта ота-онаси ва устозлари туради. Ёдимда, мусиқа мактабида 5-синфда ўқир эдим. Негадир мусиқага бўлган қизиқишим батамом сўниб қолди. Мактабга боргим келмасди. Ўша пайтда дадам ўқишларимни тўхтатиб қўйишимга йўл қўймади. “Қизим ҳаёт паст ва баландликдан иборат. Зинага ҳам аста-секин кўтарилади. Енгилиш ҳеч қачон ечим эмас”, — деб таъкидлаган.
    Шундан сўнг, дарсдан бўш вақтларим шаҳримиздаги “7+ Аcademy” ўқув марказига инглиз тили ва математика фанларига қатнай бошладим. Устозларим Фарҳод Муродов ва Музаффар Ҳаббибуллевлар кўмагида дарсларни пухта ўзлаштириб, юқори натижаларга эришдим. Мана, 1 йилдирки, мен ҳам шу ўқув марказида инглиз тили фанидан дарс бериб келаяпман. Мақсадларимдан яна бири математика ва инглиз тили фанларини пухта ўзлаштириб, ватанимизга фойдаси тегадиган иқтисодчи бўлиш, — дейди Ирода.
    Ироданинг мақсадларидаги қаътийятни кўриб хурсанд бўласан киши. Ёшликдан меҳнат қилган одам албатта, келажакда роҳатда яшайди. Ёшлар, ўқинг, изланинг, зеро, эртангги кун сизники, марра сизники!

Ўз мухбиримиз.

МАВЗУГА ОИД

ТАЪЛИМ: 2022-2023 ЎҚУВ ЙИЛИ САМАРАЛИ БЎЛДИМИ?

admin

МАГИСТРАТУРАГА ТУРКИЯГА

admin

И.Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиалига қабул бошланди

admin

ЎЗБЕКИСТОНДА УМУМТАЪЛИМ ФАНЛАРИДАН ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

admin