OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

“АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ ВА “ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ” ЙИЛИДА АМАЛГА ОШИРИШГА ОИД ДАВЛАТ ДАСТУРИДА КЎЗДА ТУТИЛАЁТГАН ЭНГ МУҲИМ ЧОРАЛАР

2025 йил 30 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги №16-сонли Фармони тасдиқланди.
Унда кўзда тутилаётган энг муҳим чоралар қуйидагилардан иборат:
маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш;
аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш;
табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва кейинги авлодга етказиш ҳамда биологик хилма-хилликни сақлаш;
“яшил иқтисодиёт” тамойилларини кенг жорий қилиш, иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштиришга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш;
республика энергобалансида қайта тикланувчи энергия улушини ошириш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида йирик “яшил энергия” станцияларини барпо этиш, ҳудудларда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини кенгайтириш, аҳоли хонадонларида қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш;
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада замонавий энерготежамкор технологияларни кенг қўллаш орқали иқтисодиётда “углерод изи”ни камайтириш;
экологик барқарорликка йўналтирилган ҳудудлар ва тармоқлараро мувофиқлаштирувни таъминлаш.
2025 йилда Париж битимининг талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг углерод нейтраллигига эришишининг узоқ муддатли стратегияси ишлаб чиқилади;
иқлим ўзгаришига мослашиш, “яшил технология”лар трансфертини инобатга олган ҳолда глобал миқёсда мамлакатимизнинг келгуси 5 йилда иссиқхона газларини қисқартириш бўйича Миллий миқёсда белгиланган ҳиссаси (NDC) эълон қилинади;
метан эмиссиясини қисқартириш мажбурияти доирасида табиий газ, чиқиндилар ва чорвачилик соҳаларида метан эмиссиясининг базавий ҳолати аниқланади;
умумий қуввати 4,5 ГВт бўлган йирик қуёш ва шамол электр станцияси ишга туширилиб, қуввати 785 мегаватт бўлган қуёш панелларини ўрнатилади. Қуввати 225 мегаватт бўлган гидроэлектр станцияларини барпо этиш орқали жами қайта тиклануви энергия манбалари улуши электр энергияси ишлаб чиқаришда 26 фоизга ва жами генерация қувватлари таркибидаги улуши 40 фоизга етказилади;
янги қуриладиган бино-иншоотлар ва уй-жойларга энергия самарадорлигидан келиб чиқиб, “Яшил бино” сертификати жорий этилади.
2025 йилда туман ва шаҳарлар кесимида қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар ўрнатилади;
2025-2026 йилларда республика ҳудудларида микро гидроэлектр станциялари қурилади.
“Тежамкорлик ва барқарорлик” тамойили асосида давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва ишлаб чиқариш харажатларини 15-20 фоизгача қисқартириш мақсадида 2025 йил якунига қадар:
йирик стратегик корхоналар томонидан экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари асосида корпоратив дастурлар ишлаб чиқилиб, камида 5 та йирик саноат корхонасида ESG миллий ҳисоботи йўлга қўйилиши ва жамоатчиликка ошкор этиш амалиёти жорий этилади;
Самарқанд ва Фарғона вилоятларида тажриба-синов тариқасида экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат зоналари ташкил этилади.
2025 йилда аҳоли учун барпо этилаётган пиёдалар ва алоҳида велосипед йўлаклари бўйида дарахтлар ва ўсимликларни экиш орқали “Сояли сайр кўчалари” тармоғи яратилиши, соҳил ва дарё бўйларида 80 та инфратузилма объекти ва 110 километрдан ортиқ соғломлаштириш йўлаклари қурилади;
ёмғир ва оқова сувлардан самарали фойдаланиш, маҳаллалардаги дарахтларни замонавий сув тежовчи технологиялар орқали суғориш тизими жорий этилади;
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида 200 миллион туп дарахт ҳамда буталар экилиб, “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”да қуёш панеллари ёрдамида қувватланувчи ёритгичлардан фойдаланилади;
Орол денгизи тубида 100 минг гектар “яшил майдон” барпо этилиб, Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорлар 2,1 миллион гектарга етказилади;
ўрмон билан қопланган майдонлар 4,1 миллион гектарга етказилиб, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар 14,5 фоизгача кенгайтирилади. Ҳамда уларнинг экотуризм, кўчатчилик ва дориворчилик йўналишларидаги фойдаланилмаётган захиралари аниқланиб, уларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланилиб, аҳолининг даромадлари оширилади;
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг танланган ҳудудларида шўр ва сувсизликка чидамли ўсимликлар (галофит) боғлари ташкил этилади;
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхондарё, Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилоятларида давлат “ин-витро” лабораториялари ташкил этилади. Шунингдек, хусусий “ин-витро” лабораторияларини барпо этишга тадбиркорлик субъектларига кредитларни ажратиш учун халқаро молия институтларидан камида 30 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб этилади;
2025 йилда аҳолининг кундалик ҳаётига экологик тамойилларни сингдириш орқали “Экофаол фуқаро” ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади. Бунда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи, хусусан, тиббий маданиятни ошириш, соғлом овқатланиш, кунлик юриш ва югуришни тарғиб қилиш;
“яшил транспортда”, шу жумладан, велосипедда ҳаракатланишни рағбатлантириш;
пластик маҳсулотлардан фойдаланишни камайтириш;
озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олиш;
сув, газ ва электр энергияси ресурсларидан оқилона фойдаланиш;
чиқиндиларни турларига қараб саралаш йўлга қўйилади;
кўп тармоқли марказий поликлиникалар фаолияти марказий шифохоналарнинг маслаҳат диагностика поликлиникаси сифатида йўлга қўйилади;
марказлашган лабораториялар ташкил этилиб, шифокор қабулига навбат тўлиқ электрон шаклга ўтказилади, шунингдек, давлат томонидан санитария-гигиена нормаларига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилган ҳолда стоматология хизмати аутсорсинг асосида хусусий секторга берилади;
самарадорликка эришган тиббиёт ходимларнинг ойлик маошларига қўшимча устама жорий этилади;
вилоят даражасидаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт муассасалари зарур ўрин-жойларни (койка) яратган ҳолда бошқарув, молия ва ташкилий жиҳатдан замонавий кўп тармоқли клиникалар шаклида қайта ташкил этилади.
2025/2026 ўқув йилидан Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига бириктириладиган “яшил техникумлар” фаолияти йўлга қўйилади;
олий таълимда грант ўринларини босқичма-босқич ошириш ҳисобига аниқ ва табиий фанлар, муҳандислик-техника, хизматлар, тиббиёт каби соҳаларда давлат буюртмаси 25 мингтага етказилади;
“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши таълим дастурлари асосида таълим олиш учун стипендия танловига 20 тагача квота ажратилади;
республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаби фаолияти ташкил этилади;
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 3,5 минг камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилинади;
2025 йил 1 ноябрга қадар тиббий суғурта механизмлари жорий қилинаётган ҳудудларда рецепт асосида бериладиган дори воситаларини “электрон рецепт” тизими асосида тайинлаш амалиёти йўлга қўйилади.

2025 йил 1 июнга қадар “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи платформани ишга туширилади:
экологик тамойилларни ўзининг кундалик ҳаётига жорий этишда юқори кўрсаткичларга эришганларга “Экофаол фуқаро” мақомини бериш ҳамда улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этилади;
оиланинг барча вояга етган аъзолари “Экофаол фуқаро” мақомини олганда, ушбу оилага “яшил оила” мақоми ҳамда уларга ҳар йили очиқ танлов орқали 14 та электромобиль берилади;
аҳолисининг ярми “яшил оила” мақомини олган маҳаллаларда “Энг тоза маҳалла” ва “Энг яшил маҳалла” танловлари ўтказилади ва ғолиб бўлган маҳаллалар жамғармасига маҳалла аҳолисининг таклифларини ўрганган ҳолда маҳалланинг ички инфратузилмасини янада яхшилаш тадбирларини молиялаштиришга, хусусан йўлларни таъмирлаш, энерготежамкор ёритиш ускуналарини ўрнатиш, болалар майдончасини қуриш, “яшил боғ” яратиш ва ўриндиқлар ўрнатиш, чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш, чиқиндиқутилари ва контейнерларини ўрнатишга 500 миллион сўм ажратилади.
Аҳоли, айниқса, ёш авлод вакиллари томонидан санитария-гигиена воситаларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида 2025 йил 1 майдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади:
а) барча соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида:
қўл ювиш жойлари зарур санитария-гигиена воситалари билан таъминланади;
санитария-гигиена хоналарининг техник ҳолати яхшилаб, янги қурилаётган муассасаларда уларни бинонинг ички қисмида жойлаштирилади;
йил давомида биринчи навбатда қўл ювиш ва антисептик воситаларни харид қилишни назарда тутилади;
б) барча турдаги жамоат санитария-гигиена хоналари, умумий овқатланиш ташкилотларини санитария-гигиена воситалари билан таъминлаш мажбурияти киритилади.
Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш тизими кучайтирилиб, бу борада санитария қоидалари ишлаб чиқилади ҳамда меъёрларни юқори стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида:
2025 йил 1 июлга қадар Санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг лабораториялари озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш учун зарур жиҳозлар билан таъминланади.

2025 йилда табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш борасида:
1 минг километр каналлар бетон қопламага ўтказилиб, сув тежовчи технологиялар қамрови 1,6 миллион гектарга етказиш ҳисобига йилига қўшимча 2,5 миллиард метр куб сувни тежашга эришилади;
насос станцияларида эскирган насос ва электр двигателлар замонавий энергия тежамкорларига алмаштирилади, сув ресурслари ҳисобини такомиллаштириш орқали насос станцияларининг электр энергия истеъмоли 300 млн кВтгача камайтирилади;
ирригация ва мелиорация тизимлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш орқали 390 минг гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг сув таъминоти яхшиланади;
сарфланаётган сувнинг ҳисоби ва ҳисоботи тўлиқ юритилишини таъминлаш мақсадида магистрал каналлар ва муҳим сув объектларида сувнинг ягона онлайн ҳисобини юритиш тизими жорий этилади;
1,8 минг километр ичимлик ва оқова сув тармоқлари, 77 та ичимлик ва оқова сув иншоотлари қурилади ҳамда реконструкция қилинади;
ичимлик сув тизимида маънан эскирган 746 та насос ускуналари энергия тежамкорларига алмаштирилади, ҳудудларда 65,2 мегаватт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилади, сув иншоотлари ва магистрал сув тармоқларига 955 та замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилади;
барча ичимлик сув таъминоти корхоналарида сифат мониторинги юритилиб, маълумотларни бошқариш марказлари яратилади;
дарёлар, кўллар ва каналларга турли ифлослантирувчи моддалар ташланиши устидан назорат кучайтирилади.
Кенг жамоатчилик, халқаро ва маҳаллий экофаоллар, Ўзбекистон экологик партияси ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таклифини инобатга олган ҳолда:
а) 2025 йил 1 майдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида қуйидаги йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади:
асбест, цемент ишлаб чиқариш, шлам ва шлаклар;
тери-кўнчилик, паррандачилик фабрикалари;
самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмир ёқиш;
қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш;
хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни
қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари;
б) 2025 йил якунига қадар аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ – 80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш чекланади;
республиканинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тўлиқ тақиқланади, бундан авариявий ёқилғи сифатида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигини хабардор қилиб, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда фойдаланиш ҳолатлари мустасно;
в) 2025 йил 1 ноябрга қадар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан пластик чиқиндиларни қисқартириш бўйича қуйидаги халқаро тан олинган механизмларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади:
пластик чиқиндиларни қабул қилувчи махсус жойлар ва ускуналарни ўрнатиш орқали йиғиб олиш ва утилизация қилиш ёки утилизация йиғимини тўлаш;
пластик қадоқлар ёки пластик қадоқларда маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда импорт қилувчиларга нисбатан “тараларни қайтариш”, фуқароларга чиқиндиларни қабул қилувчи махсус ускуналарга топширилган ҳар бир пластик идиш учун тўлов қилиш имкониятини яратиш каби мажбуриятлар жорий қилинади.
Ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва шаҳарсозлик фаолиятининг экологияга салбий таъсирини илм-фан ва замонавий технологияларни татбиқ қилган ҳолда жиловлаш мақсадида:

2025 йил 1 августдан бошлаб техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатлари бўлган экологик меъёрлар ва қоидаларни қабул қилиш тартиби ўрнатилади;
2025 йил 1 октябрдан бошлаб энергетика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳалари ва кимё саноатида экологик нормативларни индивидуал белгилаш усули ўрнига тармоқ усулини қўллаш амалиёти йўлга қўйилади;

2026 йил 1 январдан бошлаб республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар томонидан ўз фаолиятида Барқарор ривожланиш бўйича халқаро кенгашнинг барқарор ривожланиш тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш стандартларини жорий этиш (ISSB) амалиёти йўлга қўйилади.
2025 йил 1 июлдан бошлаб кўп қаватли уйлар массивларидаги тупроқ ва яшил қопламали умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан бетонлаштирганлик, қурилма ва конструкцияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади;
2025 йил 1 августдан бошлаб пишган ғишт ишлаб чиқаришдан муқобил технологиялардан кенг фойдаланишга ўтиш мақсадида деворбоп материаллардан (пеноблок, газоблок) кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига “Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик берилади;
2026 йил 1 январдан бошлаб пишган ва хом ғишт ишлаб чиқаришда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2025 йил учун белгиланган ставкага нисбатан 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланади ҳамда 2027 йилдан босқичма-босқич қўшимча равишда оширилади;
2027 йил 1 январдан бошлаб ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва тупроқнинг унумдор қатлами йўқолиб кетишининг олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалигига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, ўрмон ва сув фонди ерларида тупроқ карьерлари фаолияти тақиқланади;
кўп қаватли турар жойларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда оқова, ёмғир ва техник сувлардан суғоришда фойдаланиш тизимларини ташкил этиш мажбурий этиб белгиланади.
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва уларни кейинги авлодга етказиш борасида 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш учун тасдиқланган квоталар ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномаларни электрон аукцион орқали бериш тартиби жорий этилсин. Бунда:
квоталар Фанлар академияси томонидан ҳар йили аниқланадиган ўсимлик захираси асосида шакллантирилади;
квота ва рухсатномалар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тасдиқланиб, аукционга чиқарилади.

Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг экологик ишлаб чиқаришга ўтишдаги ҳаракатларини рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади:
а) биринчи босқичда – атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станцияларини ўрнатган корхоналарга:
табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан шаклланган қарздорликдан воз кечиш;
табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 50 фоизигача бўлган қисмини икки йил давомида қайтариш;
б) иккинчи босқичда – мониторинг станцияларини ўрнатган корхона келгуси бир йил давомида чанг-газ ва локал сув тозалаш ускуналарини ўрнатганда, табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 70 фоизигача бўлган қисмини икки йил давомида қайтариш белгиланди.
Бунда мазкур бандда назарда тутилган имтиёзлар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бериладиган хулоса асосида тақдим этилади;
в) 2025 йил 1 ноябрга қадар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан хўжалик фаолиятини юритувчи корхона ва ташкилотлар томонидан етказилган экологик зарарларни мажбурий суғурталаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини “яшил тадбиркор” сифатида эътироф этиш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи платформа ишга туширилади:

а) қуйидаги йўналишларда белгиланган кўрсаткичларни бажарган тадбиркорлик субъектларига “яшил тадбиркор” мақоми берилади:
кўкаламзорлаштириш, жумладан, корхонани “яшил белбоғ” билан ўраш, суғориш тизимларини ўрнатиш, томчилатиш, ёмғирлатиш ва контейнерли (қопли) суғориш тизими жорий қилинади;
энергия тежамкорлигини таъминлаш, жумладан, энергия тежовчи ускуналар ва технологиялари жорий қилинади;

корхонанинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш, жумладан, экологик ҳуқуқбузарлик содир этмаслик, атмосферага ташламаларни онлайн мониторинг қилиш тизими жорий этилади;
ишлаб чиқаришга циркуляр иқтисодиётни жорий қилиш (“7R”) тамойили татбиқ этилади;
б) “яшил тадбиркор” мақомини олган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари қўлланади:
“Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик берилади;
муайян муддат давомида экологик текширувлардан озод этилади;
халқаро бозорларга чиқиш учун қўллаб-қувватланади;
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги доирасида қўшимча балл берилади.
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чиқиндилар утилизацияси ҳисобига ҳамда шамол ва қуёш манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун “яшил тариф”лар жорий этилади. Бунда:
тадбиркорлик субъектлари томонидан чиқинди ва биогаз утилизацияси орқали ишлаб чиқариладиган ҳамда ташкилотларнинг ўз ҳудудларида ўрнатган шамол ва қуёш электр қурилмаларидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси учун;
аҳолининг қуёшдан олинган ва фойдаланишда ўз эҳтиёжидан орттириб, давлатга сотадиган электр энергияси учун имтиёзли тарифлар белгиланади.
Иқтисодиётни декарбонизация қилиш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш бўйича:
а) 2025 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасида “яшил молиялаштириш” тизимини шакллантириш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилади;
б) 2025 йилдан бошлаб қуйидаги манбалар ҳисобидан яшил ва кам углеродли ривожланиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредит ва грант маблағларини жалб этиш чоралари кўрилади:
Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан босқичма-босқич 200 миллион еврогача;
Жаҳон банкидан – энергетика секторида метан эмиссиясини камайтириш учун 10 миллион АҚШ доллари;
Глобал яшил ўсиш институти орқали Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги техник кўмаги доирасида Ўзбекистон – Корея ўртасида “яшил ҳамкорлик”ни кучайтириш учун 6,5 миллион АҚШ доллари;
Жаҳон банкининг “iCRAFT” лойиҳаси доирасида – 500 минг тонна қисқартирилган иссиқхона газларини сотиш ҳисобига 7,5 миллион АҚШ доллари;
Германия халқаро ҳамкорлик жамиятидан саноатни яшиллаштириш ва азот кислотаси ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг атмосферага чиқараётган зарарли газларини қисқартириш учун 20 миллион евро;
в) 2025 йил сентябрга қадар “яшил иқтисодиёт” лойиҳаларини амалга оширишда шаффофликни таъминлашга қаратилган миллий “яшил иқтисодиёт” лойиҳаларини баҳолаш тартиби татбиқ этилади;
г) 2025 йил ноябрга қадар қиймати 10 миллион АҚШ долларидан юқори бўлган давлат-хусусий шериклик асосида янги лойиҳаларни “Source” халқаро платформасига киритиш орқали лойиҳаларнинг “яшил компонент”лари ва барқарор ривожланиш мақсадларига мослигини баҳолаш амалиёти йўлга қўйилади;
д) Европа Иттифоқининг техник кўмагида Бухоро, Наманган, Нукус, Урганч шаҳарлари ва Ғузор туманида кам углеродли ривожланиш бўйича ҳаракатлар режалари ишлаб чиқилиши ҳамда 10 та ижтимоий объектнинг энергия самарадорлиги оширилади.
Белгилансинки, 2025 йилда экологик барқарорликни таъминловчи ҳудудлар ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни таъминлаш борасида:
2025 йилдан бошлаб шакллантириладиган инвестиция дастурлари, тармоқ, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларнинг 15 фоизида, 2027 йилдан бошлаб – 30 фоизида, 2030 йилдан бошлаб – 55 фоизида “яшил компонентлар” бўлиши лозим;
давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқиладиган углерод нейтраллигига эришиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, атроф-муҳитни асраш, яшиллик даражасини ошириш ва “яшил лойиҳалар”ни амалга оширишга қаратилган “яшиллик дастурлари” Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади;
ҳар йили давлат органлари ва ижтимоий объектларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва “яшил технология”ларни жорий қилиш бўйича экологик рейтинг юритиб борилади.
Ҳудудларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ишларни самарали ташкил қилиш, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларининг бу борадаги фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишган ҳолда экология ва “яшил ривожланиш” масалалари бўйича консультантлар халқаро молия институтлари грант маблағлари ҳисобидан жалб қилинади;
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб туман (шаҳар) даражасида экологик паспортлар ва экологик мастер режалар ҳамда ҳудудларнинг экологик рейтингини ишлаб чиқиш ва кенг жамоатчиликка тақдим этиш амалиёти жорий этилади.
Наврўз байрамига қадар маҳаллалар ўртасида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” кўрик-танловлари ўтказилади.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларини лавозимларига тасдиқлашда ва лавозимдан озод этишда қуйидаги экологик кўрсаткичларни белгилаш бўйича экологик аудит ўтказилиб борилади:
ҳудуднинг яшиллик ва ўрмонлар билан қопланганлик даражаси ҳамда ўрмонлар ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони;
ҳудуддаги дарахтлар сони;
шаҳарлар ва йирик саноат корхоналарининг яшил белбоғлар билан ўралганлик даражаси;
сув ҳавзалари ва дарё ўзанларидаги қум ва шағаллар ҳолати;
атмосферага ташламалар миқдори ва ҳаво ифлосланишининг даражаси;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станциялари, чанг-газ ва локал сув тозалаш ускуналарини ўрнатганлик ҳолати;
аҳолига чиқиндилар бўйича хизмат кўрсатишнинг қамрови, чиқинди йиғиш шохобчалари ва контейнерлари билан таъминланиш ҳолати ва хизмат кўрсатиш сифати даражаси.
Туризм салоҳияти юқори бўлган тоғли ҳудудлар, сув омборлари ва сув ҳавзалари ҳамда дарё бўйларида “апарт-отель”, “капсула” уйлар ва шу каби жойлаштириш воситаларидан иборат туризм мажмуаларини ташкил этишга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни жалб қилинади.
Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ва аҳолини доимий даромад манбалари билан таъминлаш мақсадида:
2025 йил 1 мартга қадар тажриба-синов тариқасида танлаб олинган ер участкалари контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда, 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ўлчамларда, ижарачиларнинг мустақиллиги ва юқори қўшилган қийматга эга экинлар етиштиришга асосланган янги тизим бўйича аукцион савдолари орқали ажратилади;
тупроқ агрокимёвий таҳлилларини ўтказиш мақсадида 10 та портатив-мобиль лаборатория харид қилинади;
органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ер майдонлари 10 минг гектарга етказилади.
2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатилишида қоғоз шаклидаги ҳужжатлар айланмаси тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.

МАВЗУГА ОИД

118.282 М3 ҲАЖМДАГИ 118,2 МЛН. СЎМЛИК ТАБИИЙ ГАЗ НОҚОНУНИЙ ИШЛАТИЛГАНИ ФОШ БЎЛДИ

admin

СОТУВЧИЛИКДАН ИШ БОШҚАРУВЧИЛИККАЧА

admin

ҲАМШАҲРИМИЗНИНГ ҚАНЧАСИ БЕПУЛ ЙЎЛЛАНМА ОЛИШДИ?

admin

МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР ФАОЛИЯТИНИ НАМУНАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

admin