- Картошкани экиш муддатлари минтақаларнинг иқлим шароитига қараб йиллик тажриба ва илмий тадқиқотлар асосида белгиланади.
-Тошкент, Самарқанд вилоятлари ва Фарғона водийсида 25 февраль – 10 март;
-Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятида 15 февраль – 1 март;
-Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 10–20 март ҳисобланади.
Экиш муддати 10 кунга кечикса, ҳосил 10–12 % камайишига олиб келади.
- Агар картошка навини аниқ билмасдан ўртапишар ёки ўрта кечки навлар экилса, оқ туганак илдизлари кеч пайдо бўлади ва кунлар исиб кетиб ғовлаб кетади.
- Картошка ҳосилини ошириш, сифатини яхшилаш ва эрта етилишини таъминлаш учун ўрта ва йирик ҳажмли уруғлик туганакларни ундириб экиш керак.
- Уруғлик туганак вазни 35–70–130 г ҳажмли қилиб экилганда униб чиқиш 2–3 кун, экишдан гуллашгача бўлган давр 8–13 кун қисқариб, ҳосилдорлик 35–40 фоизгача ортишига эришилади. Эртаги картошкани экишга тайёрлашда асосий омиллардан бири туганакларни ундиришдир. Ундириб экилган туганаклар ундирилмаганга нисбатан 12–25 кун олдин униб чиқади ва ҳосилдорлик ортади.
- Уруғликни ундиришга қўйиш олдидан 3 хилга (майда, ўртача, йирик) сараланиб ёруғ тушиб турадиган, ҳарорати 15–18°С шароитли хоналарда пол ва сўкчакларга 2–3 қатламдан оширмай ёки 20–25 кг. ли яшикларга жойлаштирилиб, хона шамоллатиб турилиши лозим. Туганаклар ҳар 7–10 кунда айлантирилиб (пастки қатори юқорига) турилади.
- Агар картошка уруғлари қўлда экиладиган бўлса, нишларини 2–3 см. гача ўстириб экиш мақсадга мувофиқ.
Ш.Шорахимов,У.Умаров.
Тошкент вилояти ўсимликлар карантини ва химояси давлат инспекторлари.