OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

ОЧИҚ БЮДЖЕТ: ТАШАББУС, ФАОЛЛИК ВА НАТИЖА!

Жорий йилнинг 21 март куни “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2025 йил 1-мавсуми учун 10 кун давом этган овоз бериш босқичи якунланиб, натижалар эълон қилинди. “Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2025 йилги 1-мавсумига Тошкент вилоятининг 1025 та маҳаллаларидан жами бўлиб 2647 та таклифлар келиб тушди. Шундан 1884 та лойиҳалар сараланиб, овоз бериш жараёнларига қўйилди.  Мазкур жараёнларда вилоятимиз бўйлаб жами 732 минг 800 та овоз берилди. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 312,4 миллиард сўмлик 237 та лойиҳа ғолиб деб, топилди. Мазкур маблағлар эндиликда, маҳаллалардаги ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш, ободонлаштириш ва спорт тадбирлари учун сарф этилади.

Энг кўп лойиҳаси ғолиб бўлган ҳудудлар Нурафшон, Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳарлари (19-13 та лойиҳа) ҳиссасига тўғри келгани қувонарли, албатта. Мазкур босқичда шаҳримиздан 96 та лойиҳа бўйича таклифлар билдирилган эди. Шулардан қуйидаги 13 та лойиҳа ғолиб, деб топилди.
Булар:




Объект номи

Лойиҳа номи

Сумма(сўмда)

Овоз сони

1
“Чамбил” МФЙ
“Чамбил” МФЙ қолган ички кўчаларини асфальтлаш

1 500 000 000,0

993 та

2
“Чамбил” МФЙ
“Чамбил” МФЙ ички кўчаларини асфальтлаш

1 500 000 000,0

956 та



3


“Ҳилол” МФЙ


“Ҳилол” МФЙдаги Амударё, Сада, “Зафаробод”, “Буюклар”, “Фидокор”, “Мардлик” кўчаларида жойлашган 243 хонадондаги 1102 нафар фуқарога хизмат кўрсатувчи 2500 метр йўлларга сифатли асфальт қопламасини ётқизиш.



1 500 000 000,0



979 та


4

“Ҳилол” МФЙ

Ҳилол маҳалласидаги Бобур, “Намуна”, Қори Ниёзий, “Сунбула”, Баҳора кўчаларига умумий узунлиги 3.2 км бўлган замонавий ва сифатли асфальт қопламасини ётқизиш.


1 500 000 000,0


927 та

5
Усмон Носир МФЙ
Усмон Носир МФЙга замонавий типдаги маҳалла идорасини қуриш

1 500 000 000,0

949 та

6
“Бўстон” МФЙ“Бўстон” МФЙ ҳудудида 4 та болалар ўйингоҳи ва 2 та министадион қуриш
1 500 000 000,0

827 та


7

Шароф Рашидов МФЙ

Ш.Рашидов МФЙда жойлашган Гимнастика мактабининг таъмирталаб ҳолдаги ёпиқ сузийш ҳавзасини спорт залига айлантириш (мослаштириш) ҳамда бинонинг ташқи ва ички фасад қисмини таъмирлаш.


1 500 000 000,0


925 та

8
“Бўстон” МФЙ3-умумий ўрта таълим мактабининг жами 930.72 кв.метр бўлган ташқи дераза ромларини алмаштириш
850 000 000,0

900 та

9
“Дўстлик” МФЙ7-умумий ўрта таълим мактабининг ўқув биносини дераза, эшик, фасад қисми, электр кабелларини янгисига алмаштириш ва таъмирлаш
1 000 000 000,0

834 та

10
“Коинот” МФЙ
15-умумий ўрта таълим мактаби моддий-техника базасини ривожлантириш

352 000 000,0

1086 та

11
“Рамазон” МФЙ
22- умумий ўрта таълим мактаби моддий-техника базасини ривожлантириш

637 300 000,0

1013 та

12
“Камалак” МФЙ
18-умумий ўрта таълим мактаби моддий-техника базасини ривожлантириш

242 000 000,0

946 та


13


Ибн Сино МФЙ


Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг Марказий шифохона биносида жойлашган эски ва ишламаётган лифтни янги замонавий лифтга алмаштириш


800 000 000,0


1008 та

Шунингдек, “Ташаб-
бусли бюджет” лойи- ҳасининг 2025 йил 1-мавсумида шаҳримиздаги бир қатор лойиҳалар 100дан ошиқ овозга эга бўлиб, фаоллик кўрсатилди. Шулардан 19-ИДУМ 821 та, 1-умумий ўрта таълим мактаби — 763 та, 14-умумий ўрта таълим мактаби — 603 та, 13 — умумий ўрта таълим мактаби — 471 та, 32-ДМТТ — 247 та, 2-умумий ўрта таълим мактаби — 574 та, Касб-ҳунар мактаби — 580 та, “Ҳилол” МФЙ «Янги қурилиш» кўчасини асфальтлаш учун — 362 та, Болалар мусиқа ва санъат мактабини таъмирлаш учун — 175 та овоз йиғилган. Аммо рақобат кучли бўлгани учун бу овозлар ғолиб бўлишга етарли бўлмади.

Дилфуза Рўзиева.

МАВЗУГА ОИД

Blackout: электр энергияси тизимидаги йирик узилишлар

admin

ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ТИЗИМИДАГИ МАСАЛАЛАР ҚАЧОН ЕЧИМ ТОПАДИ?

admin

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ЙИЛ ДАВОМИДА НИМАЛАР БИЛАН БАНД?

admin

Халқ ва армия бир тану бир жондир!

admin