OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жиноят ва жазо

ҚУРБОН БЎЛГАН АЁЛ

Кўп қаватли уйларда тураман. Тонгда нонушта қилиб ўтирсам юқори қаватдаги қўшнимнинг шовқини эшитила бошлади. Оббо, эри яна ичиб келиб хотинини уряпти экан деб ўйладим. Чиқсам, олдингидек бақириб кетади, ўтиб кетар, дея нонуштамни давом эттирдим. Гулнозанинг жон ҳолатдаги қичқириғини эшитиб, эшикдан отилиб чиқдим. Хонадон эшигини қандай очганимни билмайман. Не кўз билан қарайки, Гулноз қонга беланиб ётибди. Ҳўккиз эри эса сигарета тутатиб, бамайлиҳотир тепасида турибди.

  • Гулноз, жон синглим, туринг, сизга нима бўлди, турақолинг, дедим. Қўшнимнинг кўзлари оласарак бўлиб, бўғилиб гапира бошлади.
  • Опааа, болаларимни онамникига олиб боринг. Мени бу ҳолатда кўрмасин… Овози зўрға чиқарди. Шошиб қолдим. Ўзимга келиб тез ёрдамга телефон қилдим. Афсуски, икки дақиқадан кейин Гулнознинг жони узилди. Музлаб қолди. Қўрқиб кетдим. Сархуш эри оёғида зўрға турибди. Гулнозни жойидан кўтарай десам, орқасига урилган пичоққа қўлим тегиб кетди…
    Мана, қўшним Гулнозни совуқ ерга қўйганимизга ҳам икки кун бўлди. Эрини ички ишлар ходимлари олиб кетган. Қалдирғочдек чуғурлаб 3 боласи онасини йўлини кутмоқда. Мурғаккина қалблар қаердан билади, она шўрлик пиёниста эрининг қурбони бўлганини. Гулнозга кўп айтардим, ажрашинг, бу эр билан яшаб бўлмайди, охири бошингизга етади, болаларингизга кераксиз, деб.
  • Опа, бирор кун инсоф кириб қолар эримга. Учта фарзандим етим ўтмасин. Эртага катта бўлса етимча деб, камситилмасин. Ундан ташқари касбим ҳам, ишим ҳам йўқ. Буларни қандай боқаман, дерди бечорагина.
    Мана, эрига чидайман деб ўлиб кетди. Рўшнолик кўрмади-я.
    Ичимда ғалаён бошланди. Нега аёл чидашга мажбур. Ўзи учун қачон яшайди? Ота-онасининг орзу-ҳаваси учун эрга тегади, қайнона-қайнотасининг хизматини қилади, эрининг истакларини бажаради. Уни эса ким тинглайди. Гулнозгинам, балки ўқиганида, касби бўлганида шу эрига қарам бўлмасмиди. 30 га кирмай қаро ер бағрида ётмасмиди.

МАВЗУГА ОИД

ФАРЗАНД ҲАҚҚИ

admin

ОЛМАЛИҚДАГИ 9 ҚАВАТЛИ ТУРАР-ЖОЙ ҚУРИЛИШИДАГИ ТАЛОН-ТАРОЖЛИК ЁХУД“ТУГАЛЛАНМАЙ КОЛГАНПУЛ ЮВИШ ОПЕРАЦИЯСИ”

admin

ТОШЛАРНИ ЎҒИРЛАШ ҚИММАТГА ТУШДИ

admin

БОЛАЛАР ҲАҚҚИ БУЮРМАДИ

admin