Жорий йилнинг 3 ойида умумий жиноятлар 178 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 73 тага (43,8%) ошган. Шаҳарда олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 63/63 (0) тага, аниқланадиган жиноятлар 42/66(+24) тага кўпайган.
Шунингдек, шаҳарда вояга етмаганлар томонидан 3 та, аёллар томонидан 2 та, ёшлар томонидан 21 та, ишсизлар томонидан 3 та, илгари судланганлар томонидан 7 та жиноятлар содир этилган.
Маҳаллаларда олдини олиш мумкин бўлган 19 та жиноят содир этилган. Маҳалла ҳудудида аниқланадиган 36 турдаги жиноятларни аниқлашга етарли эътибор қаратилмаган.
Бунинг оқибатида шаҳар ҳудудида қайд қилинган жами 178 та жиноятларнинг 67 таси маҳаллаларда содир этилишига йўл қўйилиб, шундан 19 тасида олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар салмоғи ошганлиги туфайли “қизил” тоифага киритилган.
Мисол учун, «Дўстлик» МФЙда 3 та, С.Оллоёр МФЙда 6 та, «Бирдамлик» МФЙда 1 та, «Намуна» МФЙда 3 та, «Ҳилол» МФЙда 4 та ҳамда «Зарбулоқ» МФЙда 1 тадан жиноятлар содир этилган.
Таҳлиллар, тан жароҳати билан боғлиқ жиноятларнинг (5 та) олдини олиш бўйича маҳаллаларда фаолият юритаётган еттилик томонидан етарлича профилактик ишлар олиб борилмаганлигини кўрсатди.
Жорий йилнинг 1-чораги давомида содир этилган жами 178 та жиноятлардан 58 таси фош этилмаган бўлиб, шулардан жами 49 таси ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларни (кибер) ташкил қилади.
Бедарак йўқолган шахсларни аниқлаш борасидаги чора-тадбирлар етарлича ташкил қилинмагани натижасида, бедарак йўқолган шахслар қолдиғи 1 тани ташкил қилиб, ҳанузгача топилмаган.
Йил бошида қидирувда бўлган шахслар 34 тани ташкил этиб, 3 ой давомида 11 нафар шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган ва 13 нафари ҳудудийлиги бўйича юборилган. Қидирув эълон қилинган шахсларнинг 29 нафари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетганлиги, шулардан 2 нафари чет давлатда жазо муддатини ўтаётганлиги ҳамда қолган 4 нафари Республика ҳудудида яшириниб юрганлиги тўғрисида тезкор-маълумотлар олинган.
Шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2025 йил 3 ойда жами 204 та жиноят ишлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, 98 та жиноят ишлари тамомланган ва уларнинг 85 таси айблов хулосаси ва айблов далолатномаси билан тегишли судовга юборилган.
Томонларнинг ярашганлиги муносабати билан 1 та жиноят иши тегишли суд муҳокамасига юборилган.
44 нафар жиноят содир этган шахслар процессуал тартибда ушланиб, уларга нисбатан қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чоралари танланган.
Чорак давомида 12 та жиноят ишлари тугатилган бўлиб, ЖПКнинг 364-моддасига асосан тўхтатилган жиноят ишлари 26 тани ташкил этиб, шундан 20 таси ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан, 6 таси эса ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан қидирув билан тўхтатилган. Тўхтатилган жиноят ишларининг 9 таси бўйича тергов ҳаракатлари тикланган. Суд томонидан ЖПКнинг 416-417-моддалари тартибида жиноят ишлари қайтарилмаган.
Олмалиқ шаҳар ИИБ ХПБ профилактика (катта) инспекторлари томонидан 2025 йилнинг 1-чораги давомида жами бўлиб 3968 та ҳуқуқбузарлик учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Расмийлаштирилган баённомалар тўғридан-тўғри ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган 183-модда (майда безорилик) 493 та, 187-моддаси (жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиш) бўйича 578 та, 185-модда (тиғ) 182 та, 206-модда (маъмурий назорат қоидаларни бузиш) бўйича 19 та ва 2687 та бошқа моддалар ҳиссасига тўғри келади. Расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича белгиланган 957 млн. 412 минг сўм жарималарнинг 39 фоизи ёки 373 млн. 340 минг сўми ундирилиши таъминланган.
Шаҳарда жами маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи шахслар 108 нафарни ташкил қилиб, уларнинг 71 нафари ҳозирги кунда маъмурий назоратга олинган. Назоратга олинган 71 нафар шахсларнинг 19 нафари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган 4 нафар шахсларга нисбатан ЖКнинг 226-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланган.
Шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этган 312 нафар шахслар маъмурий қамоққа олинган.
“Обод ва хавфсиз маҳалла” томойили асосида 2025 йилнинг 1-чораги давомида ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар бўйича шаҳар ИИБ ХПБ профилактика (катта) инспекторлари томонидан маҳалла еттиликларига (ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим, солиқ ходими) жами 1377 та ижтимоий хулосалар, низолашиб юрган 278 нафар шахсларга нисбатан ҳимоя ордерлари берилган. 4 нафар гиёҳвандликка ружу қўйган шахслар суд ажримлари билан мажбурий тартибда даволанишга жойлаштирилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2025 йил 27 январда шаҳар прокуратураси, Ички ишлар бўлими, Миллий гвардия шаҳар бўлими ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси шаҳар бўлими томонидан 1-сонли Қўшма қарор имзоланиб, шаҳар ва ундаги маҳаллалар “йўл харита”лари тасдиқланди.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари олдига бошқарув сервис компаниялари билан шартнома асосида шаҳар ҳудудида жами 104 та “ташвиш тугмалари”, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари эшикларига 40 дона домофон, маҳаллаларнинг кириш ва чиқиш жойларига жами 50 та видеокузатув мосламалари, кўп қаватли уйларнинг ҳовлиларига 20 дона видеокузатув (РТZ) камералари, маҳаллаларнинг мактаб ва мактабгача таълим муассасалари кириш-чиқиш жойларига шунингдек, мактабларнинг очиқ спорт майдонларига 20 дона видеокузатув (PTZ) камералари, барча бозорлар, савдо комплексларида, савдо дўкони ва расталарига 26 та камера ўрнатилиши таъминланди.
Ҳайвон ўғирлаш жиноятларининг олдини олиш мақсадида шаҳар ҳудудидаги мол бозорлари ва кушхоналарига 3 та видеокузатув камераси, жамоат жойларида содир этиладиган босқинчилик, талончилик, безорилик жиноятларининг олдини олиш мақсадида маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойлар ва кўчаларга 350 та видеокузатув камералари ўрнатилиши таъминланди.
Тазйиқ ёки зўравонликдан жабрланган аёлларнинг 205 нафарига ҳимоя ордерлари берилиб, жиноят содир этган ва жиноятдан жабрланган хотин-қизларнинг оилавий муҳитини ўрганган ҳолда муаммолари аниқланиб, уларнинг 21 нафарига имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Пробация назоратидаги 20 нафар шахсни касб-ҳунарга йўналтириш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, 12 нафар пробация назоратидаги хотин-қизлар кичик бизнесга, хусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка жалб этилди.
Шаҳарда 12 та “хавфсиз кўча” ва 24 та “хавфсиз йўлак”лар ташкил этилиб, 3 та ҳуқуқ-тартибот масканлари қурилиш ишлари бошланган, ҳозирда якунланиш арафасида.
Шунингдек, шаҳар прокуратураси томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш чоралари сифатида ҳар куни кун бошидан тезкор маълумотлар билан танишиб чиқилиб, тегишли масъулларга топшириқлар берилмоқда. Жиноят ҳақидаги хабарлар ўрганилиб, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов усидан назорат ўрнатилган.
“E-material” ва “Жиноий-ҳуқуқий статистика” тизими орқали ариза-хабар ва жиноят ишларининг ҳал қилиниши мониторинги, “E-ijtimoiy profilaktika” тизимидаги хулосалар ижроси, жиноятларнинг олдини олиш натижадорлиги юзасидан маҳаллабай сўров, ўта оғир, оғир ва унча оғир бўлмаган жиноятлар бўйича сўров, мувофиқлаштириш на қатъий идоравий назорат ўрнатилган.
Бундан ташқари, ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларнинг сабаб ва шароитлари ўрганилиб, масъуллар ҳаракатсизлиги юзасидан қатъий чоралар кўрилмоқда.
Абдумалик КУЛДАШЕВ,
шаҳар прокурори.