ЖШШИР (жисмоний шахснинг идентификасион рақами) да шахсимизни тасдиқловчи паспортдаги 14 та рақам танлаб олинган ва барча турдаги давлат, банк ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда фуқаронинг ягона идентификатор рақами ҳисобланади.
ЖШШИР рақамлари ноёб бўлиб, ўзгартиришнинг имконияти йўқ. Яъни, у биринчи ўринда паспортда кўрсатилган жинс ва туғилган аср индекси, кейин туғилган сана, шаҳар ёки регион коди, фуқаронинг серияси ҳамда текшириш рақамларини ўз ичига олади. Шунинг учун ҳам уни қалбакилаштириб бўлмайди.
Севара ХОЛМУРАТ қизи,
шаҳар Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази
шўъба бошлиғи