OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

НИЗО БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Оила — жамият ривожланадиган, фарзандлар камол топадиган маскан. Халқимизда «Қушнинг ҳам уяси бузилмасин» деган гап бор. Ҳа, бир кун жанжал бўлган уйдан қирқ кун барака қочади. Оиладаги низолар, «деди-деди»лар, тушунмовчиликлар унинг таназзулига сабаб бўлади.

«Турмуш» тадбири доирасида низоли оилалар муаммоларини ҳал қилиш мақсадида тегишли ташкилот ходимлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, шаҳар ИИБ бошлиғи Н.Саидов, Нуроний жамғармаси шаҳар бўлими бошлиғи М.Абдуллаев, шаҳар ҳокимининг Оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассиси Л.Қулмуродова, Мусо Жалил МФЙ раиси М.Нишонова, хотин-қизлар фаоли О.Арслонова иштирокидаги ишчи гуруҳ томонидан йиғилиш ўтказилди. Ишчи гуруҳ Мусо Жалил МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Н.У. васийлигидаги боқиб олган қиз фарзанди Ҳ.Н. билан ўзаро келиша олмаётганликлари, фарзандига қарамасдан оналик вазифаларини бажармаётганлигини, уйидан чиқиб кетиб, тун яримда келишини, шунга кўра қизидан норози эканлигини билдирди.
Шаҳар ИИБ бошлиғи Н.Сайидов ушбу низоли оила вакилларининг муаммоларини таҳлил қилиб, фуқаро Ҳ.Н. холаси билан биргаликда тинч-тотув яшашликларини, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тазйиқ ва зўравонликка учрамаслигининг олдини олиш мақсадида улар яшаётган хонадонга “Ташвиш” чақирув тугмасини ўрнатиб берилиши юзасидан топшириқ берди.
Шу куннинг ўзидаёқ ушбу оиланинг хонадонига «Ташвиш» тугмаси ўрнатилиб берилди.

МАВЗУГА ОИД

2024 ЙИЛ УЧУН ШАҲРИМИЗ МАҲАЛЛАЛАРИ КЕСИМИДА ЕР СОЛИҒИ ҚАНЧА БЎЛДИ?

admin

«ВАТАН УЧУН, МИЛЛАТ УЧУН, ХАЛҚ УЧУН!” ШИОРИ ОСТИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ

admin

БОЗОРЛАРИМИЗДАГИ “ПАТТА ПУЛИ” МИҚДОРЛАРИ ҚАНЧА БЎЛДИ?

admin

ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР

admin