OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

МУРОЖААТЛАР СОНИ КАМАЙМОҚДА

Жорий йилнинг 22 апрель кунига қадар шаҳримиз фуқароларидан шаҳар Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар сони 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1892 дан 1575 тага, яъни 317 тага (16,7%) камайди. Мурожаатларнинг 575 таси яъни, 36,5 фоизи ижобий ҳал этилган.

Мурожаатлар сони 2 та маҳаллада “Коинот” МФЙда 78 тага (2024 йилда 59 та), Фурқат МФЙда 80 тага (2024 йилда 54 та) ошган. Мурожаатларни корхона ва идоралар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, шаҳар ҳокимлигида 221 та, ИИБ да 126 та, шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал бўлимида 96 та, сув таъминоти бўйича 79 та, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш марказида 73 та, Мажбурий ижро бюросида 72 та, «Инсон» ижтимоий хизматлар агентлигида 44 та, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси шаҳар бўлимида 42 та, Тиббиёт бирлашмасида 40 та, Оила ва хотин-қизлар бўлимида 21 та, ДСИ да 21 та, Электр таъминотида 24 та, «Олмалиқшаҳаргазтаъминоти» бўйича 17 тани ташкил этади. Ушбу мурожаатларнинг 46 таси такрорий келиб тушган мурожаатлардир.
Шахар аҳолисидан жами 14 та жамоавий мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 5 таси ижобий ҳал этилган, 7 тасига ҳуқуқий маълумот бериш орқали тушунтириш берилган, 2 таси ҳозирда ижрода. Жамоавий мурожаатлар соҳа кесимида таҳлил қилинганида 1 таси суриштирув, тергов ва суд масаласи, 1 таси иш ҳақи тўлаш кечикаётганлиги, 2 таси ичимлик суви етказиб бериш, 3 таси иситиш тизимидаги носозликлар масаласида, 1 таси «снос» масаласида, 1 таси электр энергияси тўловлари масаласида, 1 таси МТТни таъмирлаш, 1 таси БСК фаолиятидан норозилик, 1 таси соғлиқни сақлаш йўналишидаги мурожаатлар келиб тушган.
Шахар аҳолисидан келиб тушган мурожаатларнинг 36,5% фоизигина ижобий ҳал этилган бўлиб, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ шаҳар бўлимида 34%, Оила ва хотин-қизлар бўлимида 28% мурожаатлар ижобий ҳал этиш фоизи пастлигича қолмоқда.

Жамолиддин МАНАЗАРОВ,
шаҳар Халқ қабулхонаси мудири.

МАВЗУГА ОИД

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг VI чақириқ L сессияси

admin

БОШ МЕЗОН —ШАФФОФЛИК, ХОЛИСЛИК, ҲАҚҚОНИЙЛИК

admin

ТАЙИНЛОВ

admin

ИҚТИСОДИЁТИМИЗГА МУНОСИБ УЛУШ ҚЎШИБ…

admin