«Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Фойдаланувчиларнинг маълумотларини йиғиш, сақлаш ва ишлатишда платформалар шаффоф бўлиши керак. Бу шахсий маълумотлардан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга ёрдам беради.
►Контент ва аккаунтлар шунчаки ўчирилмайди.
Кўп ҳолларда фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёки постлари платформалар томонидан тушунарсиз сабаблар билан ўчирилади. Янги қонунга кўра, ҳар бир платформа қарорларини асослаши ва фойдаланувчиларга шикоят қилиш имконини яратиши шарт.
►Ноқонуний ва зарарли контентга қарши курашилади.
Қонун платформаларни ноқонуний контентни (масалан, ёлғон ахборот, қонунбузарликка чақирувлар, зўравонлик тарғиботи) ўз вақтида аниқлаш ва ўчириш мажбуриятини юклайди.
►Шикоят қилиш механизми такомиллашади.
Агар фойдаланувчининг ҳуқуқлари бузилса, у қонун доирасида шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Платформалар шикоятларни кўриб чиқиш ва уларга жавоб бериш бўйича аниқ регламентга амал қилиши керак.
►Қонуннинг ижобий жиҳатлари:
Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари яхшироқ ҳимоя қилинади;
Платформаларнинг ноқонуний контентга қарши курашдаги масъулияти ошади;
Фойдаланувчилар шикоят қилиш ва адолатли қарор кутиш имконига эга бўлади.