OLMALIQ HAYOTI
Image default
Адлия саҳифаси

УСТА ДЕҲҚОНЛАРГА СУБСИДИЯ АЖРАТИЛАДИ

2025 йил 13 майда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан деҳқон ва томорқа эгалари фаолиятини рағбатлантириш мақсадида молиявий ёрдам ажратиш тартибини белгилайдиган низом тасдиқланди.
Низомга кўра, Деҳқон ва томорқа эгаларига қуйидаги молиявий ёрдамлар тақдим этилади:

  • Ҳар йили 500 та маҳаллада амалга оширилган энг намунавий ва инновацион лойиҳалар учун – базавий ҳисоблаш миқдори(ҳозирги кунда 375 000)нинг 100 бараваригача миқдорда грантлар;
  • Қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этган уста деҳқонларга – ҳар бир курс учун базавий ҳисоблаш миқдори(ҳозирги кунда 375 000)нинг 15 бараваригача субсидия;
  • Маҳалладаги хонадонларнинг камида 50 фоизи томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни ташкил этган уста деҳқонларга – 100 миллион сўмгача субсидия.
    Субсидия олувчи уста деҳқонлар «маҳалла еттилиги» томонидан ўтказилган хатлов натижаларига асосан аниқланади. Ваколатли вазирлик 10 иш кунида таклифларни кўриб чиқади ва талабларга мос номзодларни саралаб олади. Кейин, ҳудудий меҳнат органлари бир иш куни ичида субсидия маблағларини «Онлайн маҳалла» платформаси орқали уста деҳқонларнинг банк карталарига ўтказиб беради.

Рустам Хамраев, 
шаҳар Адлия бўлими ЙҲКМ бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

СИЗДАН НИКОҲ ҚАЙД ЭТИЛГАНЛИГИ, НИКОҲДА ТУРМАСЛИК ЁКИАЖРАШГАНЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТНОМА СЎРАШДИМИ?

admin

АЛИМЕНТ ТЎЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАГАНЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

admin

МУЛККА БЎЛГАН ҲУҚУҚ УНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ҲУЖЖАТНИ БЕКОР ҚИЛИШ БИЛАН ТУГАТИЛМАЙДИ

admin

АДЛИЯ БЎЛИМИ:6470 ТА ҚОНУНЧИЛИККАЗИД ҲУЖЖАТЛАР РАД ЭТИЛДИ

admin