OLMALIQ HAYOTI
Image default
Биласизми?

ТАБИИЙ ГАЗДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ

Табиий газ — инсон ҳаётида муҳим ўрин эгалловчи, кундалик эҳтиёжлар учун кенг қўлланиладиган энергия манбаидир. Бироқ ундан нотўғри фойдаланиш жиддий хавфларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир фуқаро табиий газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиши лозим.

  1. Газ жиҳозларини тўғри ўрнатиш ва техник кўрикдан ўтказиш
    Табиий газдан фойдаланишда биринчи навбатда газ жиҳозларнинг тўғри ўрнатилиши муҳим аҳамиятга эга. Барча газ ускуналари (газ плита, иситиш мосламалари, қозонлар) фақат мутахассислар томонидан ўрнатилиши керак. Ҳар йили газ жиҳозларини профилактик кўрикдан ўтказиш лозим.
  1. Шамоллатиш тизими
    (дудбурон)ни таъминлаш
    Газ ёқилганида кислород сарфланади, ёниш жараёнида эса заҳарли моддалар ажралади. Шунинг учун газ қурилмалари ўрнатилган хоналарда доимий шамоллатиш тизими бўлиши керак. Ҳаво айланишининг етарли бўлиши газдан хавфсиз фойдаланишни таъминлайди.
  1. Очиқ оловдан эҳтиёт бўлиш
    Газ сизиб чиқаётган жойда ҳеч қачон очиқ олов ёки электр жиҳозлари ёқилмаслиги лозим. Агар газ ҳиди сезилса, дарҳол газ таъминоти газ кириш жўмрагини учириш, дераза ва эшикларни очиш, «104» ёки 71-61-4-27-16 АДХ авария хизматига хабар бериш зарур.
  1. Газ ускуналарини назоратсиз қолдирмаслик
    Пишириш ёки иситиш жараёнида газ плитаси ёки бошқа қурилмани назоратсиз қолдириш мумкин эмас. Бу ёнғин ёки портлаш хавфини оширади. Айниқса, ётоққа кетаётганда барча газ ускуналари ўчирилганига ишонч ҳосил қилиш керак.
  1. Болаларга тушунтириш
    Болаларга газнинг хавфи ҳақида тушунарли тарзда маълумот бериш, уларни газ қурилмаларида узоқроқ ушлаш лозим. Болалар назоратсиз ҳолда газ плитасини ёқмасликлари учун хавфсизлик чораларини кўриш зарур.

Табиий газдан тўғри фойдаланиш нафақат фаровонлик, балки ҳаёт хавфсизлиги учун ҳам жуда муҳимдир. Ҳар бир фуқаро хавфсизлик қоидаларига амал қилса, бахтсиз ҳодисалар олдини олиш мумкин.

Унутманг: эҳтиёткорлик — бу ҳаётни асрайдиган энг муҳим чорадир.

МАВЗУГА ОИД

ТАДБИРКОРЛИК КОДЕКСИ ТАЙЁРЛАНМОҚДА

admin

ШАҲРИМИЗДАГИ НАСЛЕДОВ КЎЧАСИ КИМНИНГ ШАРАФИГА НОМЛАНГАН?

admin

Савол беринг, жавоб берамиз

admin

ПЕНСИЯ ВА НАФАҚА ПУЛЛАРИГА НИМА УЧУН 1 ФОИЗ ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ БЕРИЛАЯПТИ?

admin