OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

АРХИВ -ЎТМИШНИ АНГЛАШ ВА КЕЛАЖАКНИ ҚУРИШ ВОСИТАСИ

Архив — миллат хотираси, тарих ёдгорлиги. Ҳар бир ҳужжат, ҳар бир қоғоз ёзув — ўтмиш билан бугунни боғловчи ноёб манба. Шу жиҳатдан, Ўзбекистоннинг саноат марказларидан бири бўлган Олмалиқ шаҳридаги архив муассасалари аҳамиятли ўрин тутади. Олмалиқ шаҳар архиви Тошкент вилояти Халқ депутатлари Кенгаши ижроия қўмитасининг 1956 йил 12 мартдаги 125-сон фармойишига асосан ташкил топган.
Олмалиқ архивларида юзлаб ташкилот ва муассасаларнинг тарихий ҳужжатлари, фаолиятга оид фармонлар, буйруқлар, ҳисоботлар, меҳнат дафтарчалари, шахсий иш қоғозлари ва бошқа муҳим материаллар сақланади. Олмалиқ шаҳар архиви асосий жамлаш манбаларига 1074 та фонд ва 205450 та ҳужжат, шундан 106345 та доимий ва 311795 та шахсий таркиб ҳужжатлари сақланмоқда. Архивда 22 нафар ишчи-ходим фуқароларимизга хизмат кўрсатишади.
Олмалиқ шаҳар архивида ҳозирги кунда Олмалиқ, Оҳангарон, Пискент, Бўка каби шаҳар ва туманларнинг 1940 йилдан(қисман) ҳозиргача бўлган ҳужжатлари сақланади.
Архив ҳужжатлари қоғоз шаклида бўлиб, ҳозирга келиб (2023 йилдан бошлаб) рақамлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Аҳолига хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш, ҳужжат топиш жараёнини енгиллаштириш мақсадида электрон рўйхатлар ва маълумотлар базаси яратилмоқда. Бу эса мурожаат этувчи фуқаролар учун қулайлик яратади. Ҳозирги кунда жами 56372 та рақамлаштирилган кадрлар сони мавжуд.
Ҳужжатларни сақлашда асосан сақлов хоналари-17-18 C ҳароратда, хонанинг нисбий намлиги 50-55 %, полдан стеллажгача бўлган узоқлик 20-25 см бўлиши, девор ва ўтувчи йўлаклар оралиғи — 75 см дан 1 метргача бўлиши белгиланган ва ушбу чоралар кўрилган.
Архивдаги маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 174-сонли “Архив иши ва иш юритиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори) доимий ва 75 йил муддатда сақланади.

МАВЗУГА ОИД

ЎКСИК ҚАЛБЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИБ

admin

“АММОФОС-МАКСАМ” АЖДА САЙЁР СЕМИНАР

admin

ОЛТИН ҚУЙМАЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲАЁТ: САБОҚ ВА САБОТ

admin

АРМИЯ- ҲАЁТ МАКТАБИ

admin