OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

АҲОЛИНИНГ ДАМ ОЛИШИ УЧУН ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ЕРЛАРНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТАҚИҚЛАНАДИ

Жорий йил 5 май куни 1061-сонли ЎРҚ қабул қилинди. Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.
Ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.
Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Шунингдек, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилиб, уларнинг асосий, шартли рухсат этилган ва ёрдамчи турларга бўлиниши кўзда тутилди.
Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.

Жавлон Мавлонов.
шаҳар Давлат хизматлар маркази директори.

МАВЗУГА ОИД

ГАРОВ НИМА?

admin

“АММОФОС-МАКСАМ” АЖда аёллар ҳуқуқлари ва гендер тенглиги

admin

3-МИС БОЙИТИШ ФАБРИКАСИДА ДАСТЛАБКИ КОНЦЕНТРАТ ОЛИНДИ

admin

ИСТИҚБОЛИ ЁРҚИН ҲАМКОРЛИК

admin