Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг карорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни ўз вактида ва самарали ташкил этиш мақсадида “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, жонажон ватанимизни шонли йўлида шижоатли, ғайратли ва ватанпарвар, интеллектуал салоҳиятли ёшларни тарбиялаш борасида ижобий ишлар амалга оширилиб келинмокда.
Жорий йилнинг 5 июль куни Олмалиқ автомобиль мактабида “Очиқ эшиклар куни” ҳамда янги ўқув автомобиль воситаларини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Президент фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Унда фахрийлар, ёшлар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши раиси Назиржон Ниёзматов сўзга чиқиб, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва спортга кенг жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан маълумот бериб ўтди.
Шунингдек, қуйидаги ўқув муассасаларига янги автомашиналар фойдаланиш учун топширилди:
Олмалиқ автомобиль мактабига – “Фотон” русумли юк автомобили;
Чирчиқ автомобиль мактабига – 3 та “Onix” русумли енгил автомобил;
Тошкент вилояти техник ва амалий спорт турлари маркази ҳамда Келес ўқув спорт техника клубининг ҳар бирига 2 тадан “Onix” русумли енгил автомобил;
Ангрен, Чиноз, Нурафшон, Паркент ва Оҳангарон ўқув спорт техника клубларига –1 тадан “Onix” русумли енгил автомобиллар топширилди.
Тадбир якунида иштирокчилар “Ватанпарвар” ташкилоти тизимидаги ўқув муассасаларида фаолият юритаётган ўқ отиш, авиамодель, кемамодель, картинг ва мотоспорт йўналишларидаги тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишдилар.





Ўз мухбиримиз.