OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

СОҲА ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА– КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ

Жорий йилнинг 5 мартида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида коррупциянинг олдини олиш бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу йиғилишдаги фикрлар, сўзсиз, ҳар бир фуқаро, ҳар бир соҳанинг масъул ходими учун муҳим бўлган вазифаларни белгилаб берди.

Сўнгги йилларда коррупцияга қарши кураш Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Бу борада қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, маъмурий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Президентимиз таъкидлаганидек, бугунги кунда коррупциявий жиноятларнинг 75 фоизи туман ва маҳаллаларда маиший шаклда содир этилмоқда. Давлат харидлари соҳасида амалга оширилган рақамлаштириш ишлари туфайли ўтган йили 14 триллион сўм бюджет маблағи тежалди.
Соғлиқни сақлаш тизимида шаффофлик ва қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ишончини ошириш — бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Ушбу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Санэпидқўм) ва унинг қуйи тизим муассасаларида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айнан санитария-эпидемиологик назоратни амалга ошириш жараёнида, айниқса, даволаш-профилактика муассасалари, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ўтказиладиган текширувлар, рухсатномаларни расмийлаштириш ҳамда маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса бериш каби давлат хизматлари кўрсатилишида ноқонуний ҳаракатлар содир этилиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Шу боисдан, фуқаролар, тадбиркорлар ва соҳа ходимлари ушбу жараёнларда ҳуқуқбузарликлар ёки коррупцион ҳолатларни сезган, кўрган ёки гувоҳи бўлган тақдирда, бу ҳақда дарҳол қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришлари мумкин:
Қисқа рақам: 1354; Коррупцияга қарши курашиш бўлими — 066;
Мурожаатлар бўлими — 011;
Ахборот хизмати — 052


Нурмат АТАБЕКОВ,
Санэпидқўм раисининг
биринчи ўринбосари.

МАВЗУГА ОИД

СОТУВЧИЛИКДАН ИШ БОШҚАРУВЧИЛИККАЧА

admin

НЕГА СОВУҚ ТУШИШИ БИЛАН ИССИҚ СУВ, ЭЛЕКТР ВА ГАЗ ТЕЗ-ТЕЗ ЎЧАДИ?

admin

МУЗЕЙЛАР — МАДАНИЙ МЕРОСИМИЗ КЎЗГУСИ

admin

«МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ» БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА…

admin