OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

“ТЕРАКЛИ”ДА ЗАМОНАВИЙ “МАҲАЛЛА МАРКАЗИ” ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Жорий йил 7 июль куни Тошкент вилояти ҳокимининг “Шаҳар ва туманлар марказларидан 10 км ва ундан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда “Замонавий маҳалла марказлари”ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Шаҳар ва туманлар марказларидан 10 км ва ундан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда аҳолига қулай шарт-шароитлар ва янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш мақсадида ташкил этилиши кутилаётган ушбу марказ шаҳримизнинг “Теракли” маҳалласи ҳудудида бунёд этилиши белгиланди.
“Замонавий маҳалла маркази” белгиланган лойиҳа асосида қурилиб, Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши белгиланган. Шунингдек, вилоят ҳокимининг юқоридаги қарори билан мутасаддиларга “Замонавий маҳалла маркази”да яратиладиган янги иш ўринларига камбағал оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини жалб этиш ҳамда уларни маҳалла марказларида яратиладиган янги иш ўринларига мос бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш ва зарур бўлган асбоб-ускуналар билан таъминлаш чоралари юклатилган.
“Замонавий маҳалла маркази” ўзида қуйидаги объектларни жам этади:
Maҳалла идораси биноси; нуронийлар маскани; давлат хизматлари маркази филиали (инфокиоска); маҳалла маркети (озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотлари ҳамда канцелярия молларини сотиш дўкони); нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи; гўшт маҳсулотларини сотиш шаҳобчаси; дорихона; банкомат; гўзаллик салони ва сартарошхона; пояфзал устахонаси; тикувчилик цехи; интернет хизматларини кўрсатиш ва уяли алоқа воситаларига техник хизмат кўрсатиш шахобчаси; ветеринария ва ўсимликлар зараркунандаларига қарши препаратлар дорихонаси; Спорт ва болалар майдончалари ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари шулар жумласидандир.

МАВЗУГА ОИД

«ЧЕТРОҚ ТУРИНГ, РУЛДА АЁЛЛАР!»

admin

РАҲБАРЛАР ВА ЁШЛАР ЎРТАСИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ

admin

Фуқаролик судларига мурожаат қилиш шакллари

admin

ШИКОЯТЛАР АСОСАН ЭЛЕКТР ВА СУВ НОСОЗЛИКЛАРИДАН

admin