Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ–5072-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 30 августдаги КҚ–666-сон қарори талабларига асосан, жорий йилда фуқаролар ташаббуси асосида амалга ошириладиган “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича 1-мавсум ғолиблари аниқланган эди.
Овоз бериш натижаларига кўра, жами 13 та ғолиб лойиҳа танлаб олинган бўлиб, уларни амалга ошириш учун 14 млрд 381 млн сўм маблағ ажратилган. Айни кунгача бу маблағлар тўлиқ 100% молиялаштирилган.
I.Ички кўчаларни таъмирлаш бўйича:
Тошкент вилояти “Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК буюртмачилигида 4 та лойиҳа ғолиб деб топилган бўлиб, уларга 6,0 млрд сўм маблағ ажратилган. Барча маблағлар тўлиқ молиялаштирилган.
“Ҳилол” МФЙ:
2 та лойиҳа (умумий сумма – 3,0 млрд сўм)
1-лойиҳа “ЭНД СОФ СТРОЙ” МЧЖ – 1 млрд 320 млн сўмлик ҳамда 2-лойиҳа “ГАЗЛИ МАГИСТРАЛ КУРИЛИШ” МЧЖ билан – 1 млрд 285 млн сўм бўлган шартномалар тузилган. Бугунги кунда ишлар 50%га бажарилган.
“Чамбил” МФЙ:
2 та лойиҳа (умумий сумма – 3,0 млрд сўм) Иккала лойиҳа бўйича “ЭНД СОФ СТРОЙ” МЧЖ билан шартнома тузилган: 1-лойиҳа 1 млрд 306 млн сўмлик ҳамда 2-лойиҳа 1 млрд 308 млн сўм бўлган шартномалар тузилган. Бугунги кунда ишлар 95%га бажарилган.
II. Қурилиш-таъмирлаш
йўналишидаги лойиҳалар
Тошкент вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК томонидан умумий сумма 7 млрд 150 млн сўм бўлган 6 та лойиҳа ғолиб деб топилган.
- Усмон Носир МФЙ
Янги маҳалла идораси қурилишига 1,5 млрд сўм маблағ ажратилган. “МЕЪМОР ПРОЕКТ” МЧЖ билан шартнома тузилган бўлиб, бугунги кунда лойиҳа ҳужжатлари экспертизада. - “Бўстон” МФЙ
Болалар ўйингоҳлари қурилиши – 1,5 млрд сўмлик лойиҳа. “МАРҒИЛОН ИНТЕГРАЛ ЛОЙИҲА” МЧЖ билан шартнома тузилган бўлиб, лойиҳа ҳужжатлари экспертизада. - Гимнастика спорт мактабини таъмирлаш учун 1,5 млрд сўм маблағ ажратилган. “АКФА ЮКСАЛИШ” МЧЖ билан шартнома тузилган бўлиб, лойиҳа ҳужжатлари экспертизада.
- Тиббиёт бирлашмаси – Янги лифт ўрнатиш лойиҳа суммаси 800 млн сўм бўлиб, “СООРУЖЕНИЕ ПРОЕКТ” МЧЖ томонидан ҳужжатлар тайёрланган, қурувчи аниқланмоқда.
- 7-сонли умумтаълим мактабини таъмирлаш учун 1,0 млрд сўм маблағ ажратилган. “URBAN DESIGN CONSTRUCTION 017” МЧЖ билан шартнома тузилган.
- З-сонли умумтаълим мактаб биносини таъмирлаш лойиҳаси суммаси 850.0 млн сўм. Лойиҳани амалга ошириш учун “АЛФА ЛЮКС СТРОЙ» МЧЖ билан 774.0 млн сўм бўлган шартнома тузилган. Бугунги кунда қурилиш таъмирлаш ишлари 70% га бажарилган.