OLMALIQ HAYOTI
Image default
Биласизми?

ЖАРИМА МАЙДОНИДАН АВТОМАШИНАНИ ЧИҚАРИШУЧУН ЭЛЕКТРОН РУХСАТНОМА ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

«Автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон рухсатнома олиш юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Бу янгилик орқали фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП), Давлат хизматлари марказлари ва «SafeRoad» мобил илова орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади.
2025 йил 31 июлдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар транспорт воситаларини жарима майдонидан олиб чиқиш учун рухсатномани электрон шаклда сўрашлари мумкин бўлади. Мурожаатлар 24 соат давомида қабул қилинади ва иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Рухсатнома QR-код кўринишида тақдим этилади.
Янги тартибга кўра, фуқаролар паспорт маълумотлари, транспорт рақами, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа зарур ҳужжатларни тақдим этиши талаб этилади. Электрон сўровнома тўлдирилгандан сўнг ваколатли органлар ушбу маълумотларни текшириб, ижобий қарор қабул қилинса, рухсатнома юборилади.
Агар сўровномада хатоликлар бўлса, ариза берувчига уларни тўғрилаш учун 3 иш куни муҳлат берилади. Рухсатнома берилгандан кейин такрорий мурожаатлар кўриб чиқилмайди. Ушбу тартиб Ички ишлар органларини рақамлаштириш бўйича Президентнинг 155-сон қарори ижроси доирасида жорий этилмоқда.

МАВЗУГА ОИД

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАЙДИГАН ЯГОНА ТЕХНИКУМЛАР ТАРМОҒИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

admin

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИНИМА ДЕГАНИ?

admin

СУБСИДИЯ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

admin

ЧИҚИНДИ ПУЛИНИ ТЎЛАМАГАНЛАРНИНГ ЭЛЕКТР УЧУН ТЎЛОВЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

admin