OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР ФАОЛИЯТИНИ НАМУНАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази томонидан, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда котибият ходимларининг ўзаро тажриба алмашиш бўйича режасига асосан Сенат девони ходимлари ва Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутатлари жорий йил 15-16 май кунлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши фаолияти билан танишишган бўлса, Тошкент вилоят Кенгаши депутатлари жорий йилнинг 11 июнь куни Фарғона вилоятида бўлиб, ўзаро тажриба алмашилган эди.

22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссия томонидан шаҳримизда “Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини намунали ташкил этишнинг устувор йўналишлари: муаммо ва ечимлар” мавзусида семинар ташкил этилди.
Айтиш жоизки, Олий Мажлис Сенати томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган 20 дан ортиқ қарорлар қабул қилинди ва маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий асослар мустаҳкамланди.
Семинарда Олий Мажлис Сенати девони Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази директори Қувондиқ Муқумов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда маҳаллий Кенгашлар фаолиятини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар, яъни маҳаллий бюджет, ҳокимият ва депутатлар ўртасидаги ҳисобдорлик, жамоатчилик иштирокини кенгайтиришга оид фармон ва қарорлар ҳақида маълумот берди. Жумладан, Президентнинг ПФ–28 ва ПФ–98-сон фармонлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини «Кучли Кенгаш – ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойили асосида қайта ташкил этиш йўналишлари эътироф этилди.
Шаҳримиздаги ушбу семинарда ўзаро фикр алмашилиб келгусидаги ишларни режалаштирган ҳолда маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада ривожлантириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган режалар белгилаб олинди.
Семинар давомида маҳаллий Кенгашлардаги доимий комиссиялар фаолияти бўйича бир қатор маърузалар тингланди. Маҳаллий бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия аъзоси Алишер Самадов тақдимотида 2024 йилда ўтказилган 15 та мажлис, кўриб чиқилган 39 та масала, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари, депутатлик сўровлари, ижтимоий тармоқлардаги фаолият ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Бюджетнинг шаффофлиги, харажатларни мақбуллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш асосий вазифалар сифатида қайд этилди.
Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссия раиси Матлуба Ашурова 2025 йилда ўтказилган 6 та мажлис, кўриб чиқилган масалалар, жойлардаги учрашувлар ва профилактика тадбирлари ҳақида маълумот берди. Коррупциявий омилларни аниқлаш ва сессия муҳокамасига олиб чиқиш амалиёти жорий этилгани, “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорлик йўлга қўйилгани қайд этилди.
Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича комиссия раиси Азамат Мавлонов таълим, тиббиёт, ёшлар бандлиги, маданий ва спорт соҳаларидаги ишлар, 2025 йилда қабул қилинган қарорлар ва депутатлик сўровлари ҳақида сўз юритди. Шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, ижтимоий ҳимояни такомиллаштириш, оммавий тадбирлар ва учрашувлар орқали фуқаролар билан яқин мулоқот ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, доимий комиссия мажлисларида ўз ваколатига тааллуқли бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилиниб, тавсиялар бериб келинмоқда ва зарур ҳолларда маҳаллий Кенгаш қарор лойиҳалари сессияда кўриб чиқиш учун киритилмоқда.
Маҳаллий бюджетни самарали бошқариш ва уларни оптималлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги асосий чора-тадбирлар:
Маҳаллий даромадларни ошириш: Маҳаллий даромад манбаларини кўпайтириш, солиқ йиғимларини яхшилаш ва бюджетни тўлдириш учун янги усулларни излаш.
Харажатларни қисқартириш: Маҳаллий бюджетда берилган маблағларнинг самарали ишлатилишини таъминлаш. Бу орқали ортиқча харажатларни камайтириш ва ресурслардан максимал даражада фойдаланиш.
Бюджетнинг шаффофлигини ошириш: Маҳаллий бюджетни шакллантириш жараёнида фуқаролар ва бизнесни жалб қилиш, бюджет тақсимотини ошкор қилиш.
2025 йил давомида 6 марта комиссия мажлиси бўлиб ўтди ва унда жами 11 та масала кўриб чиқилиб, мазкур масалалар бўйича доимий комиссия қарорлари қабул қилиндми ҳамда сессиялар муҳокамасига

киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-71-сонли фармони билан:
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиялари томонидан коррупциявий омилларни бартараф этиш фаолиятини кучайтириш;
Ҳар ойда битта йўналишда коррупциявий омилларни аниқлаб, маҳаллий Кенгаш сессияларига масала киритиш;
Сессия муҳокамаларидан кейин Олий Мажлис палаталарининг коррупцияга қарши курашишга масъул қўмиталарига таклиф киритиб бориш белгилаб қўйилган.
Мазкур қарор ижроси юзасидан Кенгаш қарори қабул қилиниб, тегишли чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.
Семинарда Кенгаш котибияти мудири Севар Қодирова маҳаллий Кенгаш фаолиятини ташкилий ва техник жиҳатдан таъминлаш масалалари, янги йўлга қўйилган ахборот-таҳлилий тизимлар, ҳужжатлаштириш ва депутатлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида ахборот берди.
Семинар сўнгида иштирокчилар ўзаро фикр алмашиб, маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича амалий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва вакиллик органлари тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси асосида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда бу каби тадбирлар муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибияти.

МАВЗУГА ОИД

НУРОНИЙЛАРНИ ЙЎҚЛАБ

admin

КОНСТИТУЦИЯ – ЭРКИНЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ

admin

ҚУРИЛИШДА ЭҲТИЁТ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛИШИ ШАРТ

admin

ХАЛҚ ХИЗМАТИДАГИ ПОСБОН

admin