OLMALIQ HAYOTI
Image default
Шеърий саҳифа

БАХТ

Оппоқ тонг. Қўлимда қоп-қора қаҳва,
Бор тунни ичаман қаҳвага қўшиб.
Қоғозга ёзаман “бахт” , деб сарлавҳа,
Шу сўздан юрагим кетади жўшиб.

Шундай бошлайману, давоми қани?
Қани шеър битмоққа ундаган илҳом?
Саодат излашнинг ўзи бемаъни ,
Ахир, туғилгандан бахтли-ку инсон.

Охири, топилмас ҳеч бир чизгилар,
Тўртта ҳарф қолади гарчанд қоғозда.
«Бахтлиман!». «Бахтлиман!» , дея қичқирар
Қишлоқ хўрозлари баланд овозда.

Мен тонгга “Бахт”, дея қўйдим сарлавҳа…

Шоҳиста ИСОҚОВА.

МАВЗУГА ОИД

SIZDAN AYRILDIM, ONA

admin

тўйда

admin

XOTIRA MUQADDAS!

admin

Tashakkurlar aytaman, sizga ustozim!

admin