Боғча қамрови 70-80 фоиздан паст бўлган 80 та туманда тадбиркорларга енгиллик берилади. Бу туманлардаги боғча ва мактабларни бўш ерларида хусусий шериклик асосида боғча қуришга рухсат берилади.
Бунда:
тадбиркорлардан ер учун ижара ҳақи 30 йил давомида ундирилмайди;
уларга давлат боғчасида ҳар бир болага кўзда тутилган харажатнинг ярми субсидия қилиб берилади;
ушбу туманлардаги бошқа жойларда боғча ташкил қиламан, деган тадбиркорларга 7 йилга 5 млрд сўмгача 18 фоизли имтиёзли кредит ажратилади;
фаолиятини ўзгартирмаслик шарти билан ер текинга берилади;
уларга ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади;
тарбиячиларининг маоши уч йилгача тўлаб берилади.