Шаҳримизда Ўзбекистонимизнинг энг улуғ, азиз байрами, Давлатимиз Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” умуммиллий бирдамлик фестивали давом этмоқда.
“Металлург” маданият саройи ҳовлисида ўтказилаётган тадбирларга ОКМК АЖ ишлаб чиқариш бошқармаларининг меҳнат жамоалари масъул бўлиб, улар ташкилотчилигида мусиқий дастурлар, шоулар, кўнгилочар совринли ўйинлар намойиш этиб келяпти. Маданият саройи ҳовлиси ҳар куни аҳолимиз билан гавжум.
Ташкилотчилар томонидан намойиш этилган турли хил адабиётлар кўргазмаси ҳам кўпчиликда катта таассурот қолдирмоқда.
Шунингдек, тадбирда «Металлург» маданият саройи бадиий жамоалари ҳам концерт дастури намойишлари тамошабинларнинг олқишига сазовор бўляпти.
