OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГҲУҚУҚЛАРИ ҲАМИША ҲИМОЯДА

Шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фаолияти давомида аҳолидан келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар ўз ечимини топмоқда. Ташкилот фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, истеъмолчиларнинг манфаатларини қонун доирасида ҳимоя қилиш ва амалий ёрдам кўрсатишда фаол иштирок этиб келмоқда.

Жумладан, жорий йил давомида шаҳримизда фаолият юритаётган жами 48 та хусусий тиббиёт муассасаларида мониторинг тадбирлари ўтказилди. Ушбу ишлар соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳолатни таҳлил қилиш, мавжуд камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилди. Мониторингда санитария-эпидемиология хизмати, прокуратура, шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Ўрганиш натижасида қатор муаммолар аниқланди.
Баъзи клиникаларда фаолият олиб бораётган шифокорларнинг лицензия ҳужжатлари мавжуд эмаслиги ёки муддати ўтганлиги; тиббий хизмат кўрсатишда санитария-гигиена қоидаларига амал қилинмаётгани, асбоб-ускуналарнинг техник ҳолати талаб даражасида эмаслиги; айрим муассасаларда тиббий кўрик варақалари расмийлаштирилмаган ҳолда ходимлар иш олиб бораётганлиги, жумладан, ноқонуний дори воситаларининг сақланиш ҳолатлари ҳам кузатилди.
Бундан ташқари, айрим клиникаларда қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйилган бўлиб, бу борада мутасаддилар томонидан маъмурий чоралар кўрилди, айрим ҳолатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Мониторинг якунида барча аниқланган ҳолатлар юзасидан маълумотлар тегишли ташкилотларга тақдим қилинди, тавсиялар берилди ва уларнинг ижроси бўйича назорат ўрнатилди. Келгусида мониторинг ишлари режа асосида доимий равишда давом эттирилади ва аниқланган камчиликлар қатъий назорат остига олинади.
Фуқаролар хусусий клиникаларда юз бераётган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича ҳудудий соғлиқни сақлаш бўлимларига ёки 1091 қисқа рақамига аноним тарзда мурожаат қилишлари мумкин.

Санжар Абдусамадов,
шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти раиси.

МАВЗУГА ОИД

ОКМК ХОДИМАСИ “ЁШ КИТОБХОН ОИЛА” ТАНЛОВИ ҒОЛИБАСИ

admin

НУРОНИЙЛАРНИ ЙЎҚЛАБ

admin

ШАҲРИМИЗДА ЯНА БИР ЯНГИ МЕҲМОНХОНА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

admin

БОЛАЛАРНИ 1-СИНФГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

admin