OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

МУСТАҚИЛЛИК СЎЗЛАРГА СИҒМАС ҲИССИЁТДИР

Жорий йилнинг 26 август куни шаҳримизда Мустақиллигимизнинг 34 йиллигига бағишланган “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам шаҳар марказий спорт мажмуасида кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбир шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ҳамда “Олмалиқ КМК” АЖ бошқарув раиси, сенатор Абдулла Хурсановнинг самимий табрик сўзлари билан очиб берилди.
Йиғилганларга йўлланган табрикларда мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, шаҳримиз ва юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз фаровонлиги йўлида қилаётган ишларнинг аҳамияти ҳақида алоҳида таъкидланди. Шунингдек, байрам дастури доирасида концерт дастурлари, спорт кўргазмалари ҳамда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Саҳнада “VIA Marokand”, Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубовларнинг чиқишлари байрам иштирокчиларига ўзгача кайфият бағишлади.
Байрам тантанаси юртимиздаги энг улуғ, энг азиз – озодлик ва истиқлолнинг қимматини янада чуқурроқ ҳис этишга хизмат қилади, десак муболаға бўлмайди. Ушбу саъй-ҳаракатларнинг барчаси ВАТАН учун, МИЛЛАТ учун, ХАЛҚ учун!

МАВЗУГА ОИД

“АММОФОС-МАКСАМ” АЖДА САЙЁР СЕМИНАР

admin

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТАЖРИБАСИ -САДОҚАТ НАМУНАСИ

admin

«ОИЛАДА ОТА ПОДШО, ОНА ВАЗИР БЎЛИШИ КЕРАК!»

admin

ФУҚАРОЛАР МУАММОСИНИ АЙТИБ НЕГА МАҲАЛЛАГА БОРМАЙ, ҲОКИМИЯТГА ЧИҚАДИ?

admin