OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

СЕМИНАР: ЎЗАРО ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ

Жорий йилнинг 23 август куни Олмалиқ кон-металлургия техникумида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида 2025–2026 ўқув йилида ижтимоий-психологик хизматни самарали ташкил этиш мақсадида ўқув-семинари бўлиб ўтди. Семинар жараёнида касбий таълим тизимида психологик хизмат йўналишини ривожлантириш ҳамда педагог-психологлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қатор масалалар муҳокама этилди.

Касбий таълим тизимида психологик хизмат бўйича жорий этилган сўнгги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни таҳлил қилиниб, янги ўқув йили учун намунавий йиллик иш режаси иштирокчиларга тақдим этилди. Рўйхатга олинган ўқувчилар билан индивидуал ва гуруҳли ишларни ташкил этишда самарали услублар юзасидан тажрибалар ўртоқлашилди. Девиант хулқ-атворга эга ўқувчиларни аниқлаш, улар билан коррекцион ишларни амалга ошириш усуллари ва уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувига кўмаклашиш йўллари муҳокама этилди.
Семинар якунида иштирокчи психологлар савол-жавоблар, амалий машғулотлар ҳамда психологик тренингларда фаол иштирок этишди. Тадбир барча иштирокчилар учун нафақат билим ва кўникмаларни ошириш, балки ўзаро тажриба алмашиш майдони сифатида ҳам аҳамиятли бўлди.

Кумуш АБДУРАСУЛОВА,
Олмалиқ кон-металлургия техникуми
Физика фани ўқитувчиси.

МАВЗУГА ОИД

МУКОФОТЛАР КЎПАЙТИРИЛИБ БЕРИЛАДИГАН КУН

admin

“ПАРРАНДА БОҚИШ – ДАРОМАД ТОПИШ” ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

admin

РАҲБАР ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

admin

«ОЛМАЛИҚ ИССИҚЛИК МАНБАИ» КОРХОНАСИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИНИ БОШЛАШГА ШАЙМИ?

admin