Онажоним
Онажоним меҳрибоним,
Осмонимда сизсиз ойим.
Дуогўйим сиз давлатим,
Борлигингиз менинг бахтим.
Сиз борсизки, қалбим баҳор,
Беғуборим беозорим.
Борлигингиз менга мадад
Тўртта фаслим, сиз баҳорим.
Сиз қалбимнинг маликаси,
Менинг уйим фариштаси.
Баҳор гуллар гулшодаси,
Шодлигимни сиз онаси.
Шодлик олинг сиз дунёдан
Дунё гўзал, кўринг жаҳон.
Гўзалдирсиз сиз ҳаммадан,
Меҳрибоним сиз онажон.
Онажон, бу дуёда сиздан азиз инсонни топа олмасам керак. Бир луқма насибани ҳам фарзандларига тутган, жонсарак онажоним. 75 ёшни қаршилаган Баҳорим! Биз сизга энг яхши фарзанд бўлишга ҳамиша ҳаракатдамиз. 100 ёшга кирганимизда ҳам ёнимизда дуогўйимиз бўлиб юринг, онажон!
Қизларингиз Севара ва Сайёра билан сизни биргаликда дуо қиламиз. Сизни яхши кўрамиз, Онажоним! Дунё тургунча туринг, дея шоир ўғлингиз Шодлик ТУРОНОВ.