OLMALIQ HAYOTI
Image default
Жамият

ЗАМОНАВИЙ ВА ТЕЖАМКОР ЁНДИРГИЧЛАР ЎРНАТИНГ!

Президентимизнинг 2025 йил 1 апрелдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сонли қарори ва ВМнинг 2024 йил 31 май кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги №319-сонли қарорлари табиий ресурсларимиздан оқилона ва хавфсиз фойдаланишга қаратилган.

Бугунги кунда аҳолимиз учун энг долзарб вазифалардан бири – замонавий ва энерготежамкор иситиш қозонлари ҳамда ёндиргичларни ўрнатишдир. Шу муносабат билан «Олмалиқшаҳаргаз» газ таъминоти бўлими барча маиший истеъмолчиларга табиий газдан хавфсиз фойдаланиш борасида қуйидагиларни эслатиб ўтади:
*Янги уй-жойларга кўчиб ўтилганда ёки мавжуд уй-жой фондини газлаштиришда газ таъминоти ташкилоти ходимлари берган кўрсатмалар билан танишиш;

  • Газ ускуналари ва ертўлалардаги электр ёритиш ҳамда шамоллатиш тизимларининг доимий ишлашини таъминлаш;
  • Фавқулодда вазиятларда ваколатли ходимларнинг хонадонларга киришига тўсқинлик қилмаслик;
  • Дудбурон ва шамоллатиш тизимларини ўз вақтида текширтириб туриш, носозликлар аниқланганда дарҳол тегишли хизматларга хабар бериш;
  • Газ таъминоти ташкилотини турар-жой бузилиши ёки қурилиши ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш;
  • Фақат сертификатланган газ жиҳозларидан фойдаланиш ва уларни хавфсизлик автоматика тизимлари билан жиҳозлаш;
  • Овқат тайёрлаш жараёнида ёндиргичларни турли чиқиндилар кириб қолишидан асраш;
  • Газ ҳиди сезилган тақдирда, зудлик билан «104» ёки «112» рақамларига мурожаат қилиш;
  • Одамлар ухлайдиган хоналарда очиқ оловли иситиш жиҳозларидан фойдаланмаслик зарур.

Ҳурматли фуқаролар! Газ – бу қулайлик ва иссиқлик манбаи. Аммо унинг нотўғри ва хавфсизлик қоидаларига амал қилинмаган ҳолда ишлатилиши инсон ҳаёти учун жиддий таҳдид солиши мумкин. Шу боис ҳар бир хонадон эгаси табиий газдан фойдаланишда масъулиятли бўлиши шарт.

Жамшид АБДУГАППАРОВ,
«Олмалиқшаҳаргаз» ГТБ бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

УЙИМИЗ ЯХШИ ИСИМАЯПТИ. НИМАГА?

admin

ОКМК: ИЛК ТАМАЛ ТОШИСТАЛИН ТОМОНИДАН ҚЎЙИЛГАНИ ҲАҚИҚАТМИ?

admin

ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН “ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИГА ҲАМДА УЛАРДА ҚУРИЛГАН БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАРГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ИМЗОЛАНДИ

admin

ОЛМАЛИҚ, ЧИРЧИҚ, БЕКОБОД ВА АНГРЕНДА ТОЗАЛАШ ИНШООТЛАРИ ИШГА ТУШАДИ

admin